unionJackFlag.png

English

russianFlag.png

Russian



«OLTIN YO'L GTL» КОМПАНИЯСИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ

 

Экологик тоза энергоресурслар келажаги сари Ўзбекистоннинг олтин йўли

 

«OLTIN YO’L GTL» дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлиб, юқори сифатли ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Унинг маҳсулотлари ҳаво сифатига камроқ салбий таъсир кўрсатиб, транспорт соҳаси учун тоза экологик келажакни таъминлайди ҳамда иқтисодиёт ўсиш ва ривожланишига ҳисса қўшади.

 

 


Қисқа сатрларда

 

Кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва ишчиларнинг малакасини ошириш мақсадида 2017 йил 25 сентябрдан 25 декабрга қадар Компания ходимлари инглиз тили бўйича малака ошириш курсидан ўтишди.

 

2018 йил 1 февралда «UZBEKISTAN GTL» МЧЖ офисида инглиз тили курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.


«OLTIN YO'L GTL» ҳақида асосий фактлар

 

Жойлашуви

Шўртан газ-кимё мажмуаси ёнида (Қарши шаҳридан тахминан 40 км нарида жойлашган).

Лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш қуввати

кунига 37 000 баррель маҳсулот

Маҳсулот турлари

GTL дизели, GTL керосини (авиацион), GTL нафтаси ва суюлтирилган углеводород гази

Маҳсулотнинг фойдаланиш соҳалари

транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги, авиация

Табиий газга бўлган талаб

кунига тахминан 350 млн. стандарт куб фут метанга тўйинган газ

Конверсия нормаси

ҳар бир баррель маҳсулот учун кунига тахминан 10 000 стандарт куб фут

Компания кўзлаган мақсад:


Ўзбекистонда синтетик суюқ ёқилғи турларини (GTL) ишлаб чиқариш соҳасидаги жаҳон меъёрларига жавоб берувчи, барқарор ва самарадор бизнесни яратиш.