unionJackFlag.png

English

russianFlag.png

Russian



 

Биз ҳақимизда


2017 йил 14 ноябрь куни “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106 – сонли фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Uzbekistan GTL” маъсулияти чекланган жамиятидаги ёшлар манфаатларини ҳақиқий ҳимоячиси бўлигига эришиш мақсадида Компания ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида 2017 йил 14 ноябрь куни қўшма қарор имзоланди ва Компанияда бошланғич ташкилоти таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Таъсис йиғилишида Компаниянинг ёшлар Етакчиси – Бош директорнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари ҳамда йўналишлар бўйича координаторлар сайланиб олинди.

Ўзбекистон ёшлар иттифокининг асосий мақсадибу жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдир.

Мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иктисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжихатликларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига ёшларни кенг жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салохиятини руёбга чикаришга кўмаклашишда ёшлар Иттифоқи ўз фаолиятини ташкил этади.

 

Янгиликлар


Компаниянинг ёш мутахасислари билан ишлаш бўйича фаолиятни ташкил этиш ва тартибга солиш, хамда амалга оширилаётган ёшларга оид вадлат сиёсатининг мақсади ва вазифаларини ижро этиш мақсадида, 2017 йил 14 ноябр куни “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Марказий Кенгаши томонидан ““Uzbekistan GTL” МЧЖ-да Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилотини ташкил этиш туғрисида” қўшма қарор тасдиқланди.

Давоми >>>