Экологик тоза энергоресурслар келажаги сари Ўзбекистоннинг олтин йўли
«OLTIN YO’L GTL» дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлиб, юқори сифатли ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Унинг маҳсулотлари ҳаво сифатига камроқ салбий таъсир кўрсатиб, транспорт соҳаси учун тоза экологик келажакни таъминлайди ҳамда иқтисодиёт ўсиш ва ривожланишига ҳисса қўшади.
Қисқа сатрларда
S&P Global Platts: Ўзбекистондаги Oltin Yo’l GTL заводи жорий йилнинг якунига қадар қурилиш ишларини якунлайди ва ишлаб чиқаришни 2021 йилда бошлайди Американинг етакчи таҳлилий нашрларидан бири бўлган S&P Global Platts Ўзбекистонда амалга оширилаётган Oltin Yo’l GTL лойиҳаси тўғрисида мақоласини эълон қилди.
"Uzbekistan GTL" МЧЖнинг ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ўтказиб бердилар.
Компания раҳбарияти барча ходимларга ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаганликлари ва бефарқ қолмаганликлари учун миннатдорчилик билдиради.
Бу вирусни биргаликда енгамиз!
"ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ" АЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ GTL ЗАВОДИНИНГ ҚУРИЛИШ МАЙДОНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
2020 йил 6 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси - Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдонида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг масъул раҳбарлари, ҳамда бош пудратчи – “Hyundai Engineering Ltd.” ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” консорциуми, лойиҳанинг бошқаруви бўйича маслаҳатчиси - TechnipFMС компаниясининг дирекция раҳбарлари, шунингдек масъул мутахассислар иштирок этдилар.
Бугунги куда лойиҳанинг умумй бажарилиши 86%га етди. Қурилиш майдонида 10 мингга яқин ишчилар ва 936 дона қурилиш техникаси жалб этилган.
Сайёр йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси GTL заводининг асосий технологик қурилмаларнинг қурилиш жараёни ҳамда қурилиш майдонида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси билан яқиндан танишди.
Ўзбекистонда ва бутун дунёда вужудга келган эпидемиологик вазиятга қарамасдан, синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича минтақадаги энг йирик бўлган завод қурилиши давом этмоқда, бунда ушбу стратегик муҳим лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Йиғилиш сўнгида, мутахассис, асбоб-ускуна ва ресурсларни максимал даражада жалб этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларининг жадал ижросини таъминлаш, шунингдек, завод қурилишини ўз вақтида тугаллашини ва жорий йилда ишга тушурилишини таъминлашга қаратилган бошқа бир қатор кўрсатмалар берилди.
«Uzbekistan GTL» компаниясининг матбуот маркази
Ҳурматли ОТМ битирувчилари ва истиқболли ёш мутахассислар!
"Uzbekistan GTL" маъсулияти чекланган жамиятини малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш бўйича ишларни давом этмоқда. Хусусан олий ўқув юрти битирувчилари ва ёш мутахассислардан келгусидаги ходимларга бўлган эхтиёжи учун кадрлар заҳираси яратилмоқда.
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ шароитни инобатга олиб, номзодлар онлайн тартибда рўйхатда ўтказилмоқда.
Рўйхатга олиш формасида номзодларнинг анкета маълумотларидан ташқари, шахсий сифатларини ва хорижий тилларни бахолаш бўйича қўшимча саволлар мавжуд.
Тўлдирилган сўровномалар компаниянинг кадрлар бўлимининг мутахассислари томонидан баҳоланади ва мувафаққиятли ўтган номзодлар келгусида ишга олиш учун навбатдаги босқичга - индивидуал сухбатларга таклиф этилади.
Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин
«ШЎРТАН ГАЗ КИМЁ КОМПЛЕКСИНИНГ ТОЗАЛАНГАН МЕТАНИ НЕГИЗИДА СИНТЕТИК СУЮҚ ЁҚИЛҒИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ» ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ ОПЕРАТОРИ «UZBEKISTAN GTL» МЧЖнинг РАСМИЙ ХАБАРИ
Оҳирги вақтда Интернет ва турли ижтимоий тармоқларда эълон қилинган карантинга қарамай, 10 мингдан ортиқ киши Қашқадарё вилоятидаги синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи қурилиш майдонида ишлашга мажбур бўлгани ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Шу муносабат билан лойиҳа оператори «Uzbekistan GTL» МЧЖ («Ўзбекнефтгаз» АКнинг таркибий корхонаси) қуйидагиларни расман маълум қилади.
Ҳозирги кунда республика иқтисодиёти учун ўзининг стратегик аҳамияти ва муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда минтақадаги энг йирик инвестицион лойиҳа- Uzbekistan GTL ва Oltin Yo’l GTL (савдо белгиси) номлари билан машҳур бўлган «Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадал суръатлар билан давом этмоқда.
Заводнинг ишга туширилиши билан ҳар йили республика ички бозорига 1,5 миллион тоннагача бўлган ҳажмдаги юқори сифатли ва экологик тоза нефт маҳсулотлари етказиб берилади.
Бугунги кунда заводнинг қурилиш майдонига ҳақиқатдан ҳам 9 804 киши жалб этилган бўлиб, улардан 940 нафар мутахассис хорижий мамлакатлар фуқароларидир, ҳамда 1 мингга яқин қурилиш ва махсус техникаси сафарбар этилган.
Қурилиш майдонига жами 95% дан ортиқ асосий технологик ускуналар ва бутловчи қисмлар етказиб берилди ва уларни заводнинг технологик ҳудудларига ўрнатиш ва монтаж ишлари давом этмоқда. Лойиҳани «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида (ЕРС шартномаси) амалга оширилганлик даражаси 86 фоизни ташкил этади.
Қурилиш – монтаж ишлари «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосидида (ЕРС шартномаси) бош пудратчи ташкилот - “Hyundai Engineering Co. Ltd.”, “Hyundai Engineering and Construction Co. Ltd.” (Корея Республикаси) ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” (Сингапур) компанияларнинг консорциуми томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи асосий ишчи ходимлар бош пудратчининг ходимларидир.
Дунёда ва мамлакатимизда янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бўлган нохуш вазият муносабати билан лойиҳа оператори «Uzbekistan GTL» МЧЖ лойиҳанинг бош пудратчиси билан биргаликда жорий йилнинг март ойи бошида бошланган эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирлар мажмуини амалга оширмоқда.
Лойиҳага жалб этилган ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва саломатлигини, шунингдек, оила вакиллари ва яқинларининг саломатлигини асраш мақсадида қуйидаги профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди:
Хорижлик мутахассисларнинг қурилиш майдонига сафарбар қилиш ишлари тўхтатилди;
Ҳар бир ходимга тиббий ниқоблар, антисептиклар ва дезинфекция воситалари берилди ва доимий равишда берилиб бормоқда;
Лойиҳа ҳудудига киришда, шунингдек ходимларнинг турар-жой ҳудудига киришда, ходимларнинг тана ҳарорати кунлик мониторингини амалга ошириш мақсадида телевизорлар ўрнатилди;
Иш жойлари, офис бинолари, яшаш жойлари, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ва тайёрлаш жойлари, шунингдек истисносиз равишда барча транспорт воситалари доимий равишда дезинфекция қилинмоқда;
рё вилояти СЭС ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутахассислари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда;
Лойиҳанинг 24 соат иш фаолиятини олиб борайдиган тезкор штаби ташкил этилиб, унинг таркибига СЭС нинг вилоят ва туман бўлинмаларининг малакали мутахассислари ва лойиҳада иштирок этувчи компанияларнинг масъул ходимлари киритилди;
Лойиҳа тиббиёт маркази қўшимча равишда тез ёрдам, дори-дармон ва шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланди, қўшимча тиббий ходимлар сафарбар этилиб 24 соатлик иш режимига ўтказилди;
Хавфсизлик ва эҳтиёт чоралари ҳақидаги ахборот материаллари жойлаштирилди ва ўрнатилди.
Лойиха ишчилари орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ишчилар шаҳарчаси ва қурилиш майдонида Қарши шахри, яқин атрофдаги қишлоқ ва бошқа туман марказларидан лойиха худудига кириш имконияти чекланган холда тўлиқ карантин ўрнатилган.
Шу билан биргаликда, карантин эълон қилинишидан аввал, лойихада иштирок этувчи Hyundai Engineering Co. Ltd, Enter Engineering Pte. Ltd. ва бошқа субпудартчи корхоналар томонидан, хамда “Uzbekistan GTL” МЧЖ қурилиш майдонида ишловчи ходимларига хеч қандай шарт ва истисносиз уларнинг ўз хохишига кўра меҳнат таътили, шунингдек офисда ишловчи қурилиш ишларида тўғридан-тўғри қатнашмайдиган ходимларнинг асосий қисмига уларнинг хохишига кўра Ўзбекистон Республикаси мехнат қонунчилигига қатъий мувофиқ тарзда ишни масофадан юритиш режимига ўтказилди.
Юқорилардан келиб чиққан холда, “Uzbekistan GTL” МЧЖ ҳамда Hyundai Engineering Co. Ltd ва Enter Engineering Pte. Ltd расмий равишда лойиха худудининг эпидемик холатини яхшилаш мақсадида бир қатор қўшимча чоралар кўриниши ва шунингдек, ижтимоий масофа принципи қатъий равишда бажарилишини таъкидлайди.
Лойиха оператори - “Uzbekistan GTL” МЧЖ - лойиханинг амалга оширилишида қатнашувчи пудратчи ва субпудратчи корхоналарнинг барча ходимларидан ҳар қандай савол, шикоят ва таклиф билан мурожаат қилмоқчи бўлса, ўзини ёмон ҳис қилса, шунингдек иш берувчи томонидан ноқонуний ҳатти-харакатлар содир бўлганда, “Uzbekistan GTL” МЧЖ (Oltin Yo’l GTL) масъул ходимларига ёки лойиха куну-тун ишловчи Оператив штабига +998 90 969 69 49 ва +998 90 932 93 00 телефон рақамлари орқали мурожаат этишни сўрайди.
“Uzbekistan GTL” МЧЖ, Hyundai Engineering Co. Ltd ва Enter Engineering Pte. Ltd ва барча субпудратчиь корхоналар хар бир ходимининг соғлиғи ва фаровонлиги ҳақида қайғуради, барчамиз учун қийин бўлган даврда коронавирус тарқалишини олдини олиш ва ходимлар соғлиғини сақлаш учун максимал даражада шароитлар яратилиб келинмоқда, шунингдек, корхоналар хар бир ходимга иш хақи сақланиши ва ўз вақтида тўланишини кафолатлайди ва ўз навбатида ходимлардан ўз ва яқинлари хамда хамкасбларининг соғлиғи сақлаш учун эхтиёт чораларига, бирламчи химоя воситаларини қоидаларига риоя қилиб ижтимойи масофани сақлашини сўрайди.
Uzbekistan GTL компаниясининг матбуот маркази.
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ GTL ЗАВОДИНИНГ ТЕМИР ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Жорий йилнинг 27 март куни Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг қурилиш майдонида «Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси доирасида заводнинг темир йўл инфратузилмаси қурилиши бошлаб юборилди.
Лойиҳага кўра, умумий узунлиги 11 км дан ортиқ бўлган темир йўл линиялари, шу жумладан 6,5 км - заводнинг ички ҳудудида, шунингдек бир вақтнинг ўзида 8 тагача вагон-цистернага хизмат кўрсатиш ва 32 тагача вагон-цистернани қабул қилиш имконини берадиган 4 та эстакада барпо этилади.
Темир йўл инфратузилмасини қуриш «Uzbekistan GTL» компанияси ва "Ўзбекнефтегаз" АЖ мутахассисларининг фаол ёрдами билан «Шўртан ГКМ» МЧЖнинг буюрмасига кўра «Ўзбекистон темир фўллари» АЖ нинг ўз ишининг моҳир устаси бўлган малакали мутахасислари томонидан амалга оширилмоқда.
30 март ҳолатига кўра, 1,6 км узунликдаги ички темир йўл излари қурилди.
Яратилаётган темир йўл инфратузилмаси ҳар йили “Oltin Yo’l GTL” бренди остида ички бозорга ва экспорт қилиш учун Uzbekistan GTL заводидан 1,5 миллион тоннагача юқори сифатли ва экологик тоза нефт маҳсулотларини жўнатиш имконини беради.
Ўзбекистонда ва бутун дунёда вужудга келган эпидемиологик вазиятга қарамасдан, синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича минтақадаги энг йирик бўлган завод қурилиши давом этмоқда, бунда ушбу стратегик муҳим лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.
“Uzbekistan GTL” компаниясининг матбуот маркази
"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА GTL ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИНГ БОРИШИ БИЛАН ТАНИШДИ
2020 йил 1 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси - М.Р. Абдуллаев раҳбарлигида “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдонида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖнинг масъул раҳбарлари, ҳамда бош пудратчи – “Hyundai Engineering Ltd.” ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” консорциуми, лойиҳанинг бошқаруви бўйича маслаҳатчиси - TechnipFMС компаниясининг дирекция раҳбарлари, шунингдек масъул мутахассислар иштирок этдилар.
Сайёр йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси - М.Р. Абдуллаев асосий технологик қурилмаларнинг, шу жумладан GTL заводининг Марказий бошқарув пульти қурилиши билан батафсил танишди.
Йиғилиш сўнгида, мутахассис, асбоб-ускуна ва ресурсларни максимал даражада жалб этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларининг жадал ижросини таъминлаш, шунингдек, завод қурилишини ўз вақтида тугаллашини ва жорий йилда ишга тушурилишини таъминлашга қаратилган бошқа бир қатор кўрсатмалар берилди.
2020 йил 22 январкуниЎзбекистонРеспубликасиТикланишватараққиётжамғармасивакилларивалойиҳанингРоссияликкредиторлариделегациясиЎзбекистондаги GTL заводинингқурилишмайдонигаташрифбуюрди. Ушбуделегациялойиҳанингасосийҳамкорлариданбўлган «Газпромбанк» АЖ, «Росэксимбанк» АЖ, ЭкспорткредитлариваинвестицияларнисуғурталашбўйичаРоссияАгентлиги («ЭКСАР» АЖ), шунингдек, ЎзбекистонРеспубликасиТикланишваТараққиётЖамғармасивакиллариданиборатбўлди.
Ташриф давомида «Uzbekistan GTL» компаниясининг вакиллари томонидан лойиҳани амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг бориши ҳақида тақдимот ўтказилди, шунингдек, «Шўртан газ-кимё мажумасининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация лойиҳа бошқаруви бўйича маслаҳатчи – «TechnipFMC» компания вакиллари билан учрашди.
«Газпромбанк» АЖ, «Росэксимбанк» АЖ, ЭКСАР, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини (UzGTL/Oltin Yo’L GTL лойиҳаси) молиялаштиришда иштирок этмоқдалар.
Россия делегациясининг ташрифи дастурида «Ўзбекнефтгаз» АЖ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган, унда томонлар компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилади.
«UzbekistanGTL» компаниясининг матбуот маркази
МЧЖ “Uzbekistan GTL” ва мамлакатимизнинг олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтидорли талабаларни муносиб моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Компанияда ишлаш учун ёш ва истиқболли мутахассисларни жалб этиш мақсадида, Республика техника йўналишидаги Олий ўқув юртлари талабалари учун махсус UzGTL стипендия дастури таъсис этилди. Сентябр-декабр ойларида бўлиб ўтган дастурда жами 900 га яқин талаба иштирок этди.
Ҳозирда танлов жараёни якунланиб, UzGTL заводининг қурилиш майдони ҳудудида ва Компаниянинг Тошкент шаҳридаги офисида “UzGTL стипендияси” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Компания рахбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлаш маросимидан ташқари, танлов ғолибларига UzGTL заводининг қурилиш майдонига экскурсия уюштирилди, Компаниянинг Тошкент шаҳридаги ва қурилиш майдонидаги офислари ва ходимлари билан таништирилди, шунингдек, янги йил байрами арафасида барча ходимлар ва меҳмонлар учун катта байрам дастурхони ёзилди.
Аввал хабар қилинганидек, танлов натижаларига кўра, дастурнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган 12 нафар талаба аниқланди. Ташкилий Комиссия хулосаларига кўра қуйидаги талабалар Компаниянинг биринчи стипендия дастури ғолиблари деб топилди:
1.Абдраманов Жеткербай Парахатбайевич, Қорақалпоқ давлат университети;
2. Дусмуродов Бегзод Собир ўғли, Қарши муҳандислик-Иқтисодиёт институти;
3. Кузибаев Шихназар Фарход ўғли, Тошкент кимё технология институти;
4. Қўзиев Жавлонбек Мусамадович, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
9. Халимов Адхамбек Акрам ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
10. Аширов Давид Шавкатович, И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали;
11. Ахмеджанова Гавхар Рашидовна, И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали;
12. Мухиддинов Шерзод Санжар ўғли, И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали.
Стипендия дастури ғолибларига бир ўқув йили давомида ҳар ойда UzGTL стипендияси тўланади, бундан ташқари, уларга ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётни ўтишда кўмак берилади, шу билан бирга, стипендиантлар келгусида GTL заводининг истиқболли ходимлари сифатида Компаниянинг кадрлар захирасига киритилади.
“Uzbekistan GTL” Компанияси барча танлов ғолибларини яна бир бор табриклайди, уларга ўқишларида муваффақият ва нефт-газ соҳасидаги келгуси касбий фаолиятларида юксак натижаларга эришишни тилайди.
GTL ҚУРИЛИШ МАЙДОНИГА КОРЕЯ ЭКСПОРТ-ИMPORT БАНКИ (KEXIM) ВА КОРЕЯ САВДО СУҒУРТА КОРПОРАЦИЯСИ (K-SURE) ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг KEXIM ва K-SURE ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Корея экспорт-импорт банкининг директор ўринбосари Кох Жунг-Юл бошчилигидаги делегацияси ва Корея савдо суғурта корпорацияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди.
2019 йилнинг 12 декабр куни делегация Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг қурилиш майдонида бўлиб, унда лойиҳанинг амалга оширилиши ва эришилган ютуқлар билан танишдилар. Ташриф чоғида «Uzbekistan GTL» МЧЖ вакиллари қурилиш-монтаж ишларининг бугунги бажарилиш ҳолатини тақдим этдилар, шунингдек, «Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестицион лойиҳаси доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Корея экспорт-импорт банки ва Корея савдо суғурта корпорацияси «Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестицион лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этмоқда.
Делегациянинг ташрифи дастурига «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти билан учрашув режалаштирилган бўлиб, унда томонлар муваффақиятли амалга оширилаётган ва давом этаётган инвестиция лойиҳалари доирасида компаниялар ўртасидаги кейинги ўзаро манфаатли ҳамкорликни муҳокама қиладилар.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
ХИТОЙ ДАВЛАТ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВАКИЛЛАРИ GTL ҚУРИЛИШ МАЙДОНЧАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ХДТБ томонидан молиялаштирилган инвестиция лойиҳалари, хусусан, "Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш" ва "Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестицион лойиҳалари муҳокама қилинди.
Делегация Ўзбекистондаги GTL заводининг қурилиш майдончасига ташриф буюриб, лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар билан танишди.
Ташриф давомида "Ўзбекистон GTL" МЧЖ вакиллари қурилиш-монтаж ишларининг бугунги ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этдилар. Шунингдек, томонлар "Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳаси доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Маълумот учун: ҳозирги кунда қурилиш майдонига 897 та 1,045 та (жами 85,8 фоиз) асбоб-ускуналар келиб тушган бўлиб, улардан 479 таси технологик зонага ўрнатилган (умумий оғирлиги 26,7 минг тонна ёки етказиб берилган ускуналар умумий ҳажмининг 54,0 фоизи). Фишера-Тропша реакторларининг тайёрлиги 98.6 фоизни ташкил этади. Фишера-Тропша реакторларининг гидро-синовлари якунланди.
Ўз навбатида хорижий томон Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган янги лойиҳаларни молиялаштиришга ҳам қизиқиш билдирди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА GTL ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЖАРАЁНИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
2019 йил 28 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида "Шўртан ГКМ тозаланган метанга асосланган базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдончасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири — А.С.Султонов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мажлисда «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Uzbekistan GTL» МЧЖ, «Шўртан ГКМ» МЧЖ раҳбарлари, бош пудратчи «HyundaiEngineeringLtd.» ва «EnterEngineeringPte. Ltd.» консорциуми лойиҳа дирекцияси, лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳатчи «TechnipFMC» раҳбарлари, шунингдек бошқа масъул мутахассислар иштирок этдилар.
Учрашувда “Шўртан ГКМ тозаланган метанидан олинган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг жорий ҳолати танқидий кўриб чиқилди. Таъкидланишича, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш фаол босқичга ўтган. Бугунги кунга келиб, шартномани "тайёр ҳолда" шартига кўра бажариш 80,4% га етди, қурилиш майдончасига 8 мингга яқин ишчилар, 800 дан ортиқ техника сафарбар қилинган. Асосий технологик ускуналарнинг 85% дан ортиғи қурилиш майдончасига етказиб берилди ва 25,5 минг тоннадан ортиқ ускуналар бўлғуси заводнинг технологик зонасига ўрнатиб бўлинди.
Йиғилиш якунига кўра, қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, қурилиш майдончасига қўшимча ишчиларни жалб қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводи мутахассислари Қатарнинг Oryx GTL заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқдалар
Ўзбекистонда GTL («gas-to-liquids» ёки «газни суюқликка айлантириш») заводининг қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Барча ишларни «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан тузилган шартноманинг (ЕРС контракти) бажарилишидаги умумий силжиш 76,6 фоиздан ошди.
Қашқадарё вилоятида жойлашган GTL – синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 33 фоиздан ортиғи бажарилган. Материалларни, шунингдек технологик ускуналарни ишлаб чиқариш ва қурилиш майдонига етказиб бериш ишлари тугалланмоқда. Газни суюқлика айлантириш технологик жараёнининг (GTL) «юраги» деб аталмиш Фишер-Тропш реакторларини йиғиш ва ўрнатиш жараёни деярли якунланди. Реакторларни йиғишнинг жорий силжиши 93 фоиздан ошди. Реакторларнинг монтаж ишларини якунлаш жорий йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган. Бугунги кунда қурилиш ишларида 6 мингдан ортиқ ишчи ва мутахассислар, шу жумладан хорижий мутахассислар жалб қилинган, шунингдек, 750 га яқин техника сафарбар этилган.
Маҳаллий мутахассисларни заводни созлаш-ишга тушириш ва ундан фойдаланишга тайёрлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан қурилаёган GTL заводи учун кадрлар тайёрлаш дастури доирасида «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг камида 100 нафар мутахассиси учун 2019-2020 йилларда Қатардаги Oryx GTL заводида ишлаб чиқариш таълими ва амалиётни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Ишлаб чиқариш қуввати ва технологияси бўйича Қатардаги Oryx GTL заводи Ўзбекистонда қурилаётган заводга ўхшайди.
Oryx GTL Қатарнинг Рас Лаффан саноат шаҳрида жойлашган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводидир. Заводга Qatar Petroleum нефт ва газ компанияси (51%) ва Sasol (49%) эгалик қилишади. 2007 йилда Oryx GTLнинг суюқ нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуввати кунига 34 минг баррелни ташкил этди. Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводи кунига 38 минг баррелга яқин маҳсулот ишлаб чиқаради.
Жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида Ўзбекистонда қурилаёган GTL заводининг 25 нафар мутахассиси Қатардаги заводда амалиёт ўтамоқда. «Uzbekistan GTL» мутахассислари заводдан режимли фойдаланиш жараёнида, шунингдек, техник хизмат кўрсатишда иштирок этмоқдалар. Шу билан бир қаторда, Oryx GTL заводини созлаш-ишга тушириш ва фойдаланиш даврида юзага келган ишлаб чиқаришга оид муаммоли жиҳатлари ўрганилиб, уларни Ўзбекистонда завод ишга туширилиш босқичида олдини олиш ва заводни барқарор ва равон тарзда ишга тушириш мақсадида завод ходимларининг яқиндан ёрдами билан ўрганилмоқда.
«Биз OryxGTL заводида кўп йиллар давомида ишлаётган тажрибали мутахассислар билан танишдик, улар ўта пухталик билан ва батафсил равишда биз билан заводни созлаш-ишга тушириш ва ундан фойдаланишдаги тажрибаларини бизлар билан баҳам кўришади. Бу ерда жуда дўстона муҳит шаклланди. Қатар заводи мутахассислари Ўзбекистонда барпо этилаётган GTL заводига қизиқишлари катта эканлигини кўришимиз мумкин. Ҳамкасбларимиз Ўзбекистон, айниқса, Самарқанд ва Бухоро ҳақида жуда кўп эшитишган ва ушбу машҳур музей шаҳарларга боришни режалаштираётганларини айтишди. Албатта, буни эшитиш жуда қувонарли. Биз бундан жуда мамнунмиз. Ҳамкасбларимиз делегациямиз жуда ёш эканлигига жуда таажубланишди ва биз каби ёш мутахассислар ўз Ватанимизда заводни ишга туширишимизга хурсандлар. Менинг тажрибамда, бу ишга туширишида мен иштирок этган заводларнинг ичида иккинчиси бўлади, ва бу мен ва менинг ҳамкасбларим учун нафақат катта шараф, балки биз тўлиқ англаб турган катта масъулиятдир, шунинг учун заводни ишга тушириш ва бошқаришнинг барча ньюансларини ўрганиш учун ҳаракат қилмоқдамиз...» - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашади «Uzbekistan GTL» компаниясининг созлаш-ишга тушириш ва фойдаланиш бўлим бошлиғи Носир Зокиржанов.
Мазкур битим Ўзбекистон мутахассисларининг малакасини ошириш ва Oryx GTL заводининг технологик жараёнлари, шунингдек, уни ишга тугириш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари билан танишиш имконини беради. Бундан ташқари, компания мутахассислари 2019-2020 йилларда кадрлар тайёрлаш дастури доирасида чет элда технологик ускуналарни ишлаб чиқарувчи ва технология лицензиарлари корхоналарида ихтисослаштирилган таълим олишади. Эслатиб ўтамиз, «Honeywell UOP Ўзбекистон» компанияси Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводи учун мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш мақсадида ўз технологик марказини кенгайтирди.
Ўзбекистон газни ташиш,сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни мақсад қилмоқда
Денгизга чиқиш имконияти йўқлиги ва фақатгина жаҳон океанига чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакатлар билан чегарадошлиги билан машҳур бўлган Ўзбекистон ўзининг қисилган газига қўшимча қийматни таъминлаш ва суюқ ёқилғилар импортини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон 2019-2025 йилларда нефт ва газ секторига 33 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни амалга оширади, лекин асосий эътибор газни ташиш ва сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга қаратилади, дея хабар бердилар май ойи ўрталарида Тошкент шаҳрида ҳукумат ва “Ўзбекнефтгаз” компаниясининг юқори лавозимли расмийлари.
Газни қўшимча қийматли маҳсулотларга айлантириш, шунингдек, мамлакатнинг умумий қазиб олиш ҳажмининг бешдан бир қисмини йўқотадиган тармоқни такомиллаштириш - келгуси бир неча йил ичида қазиб олишнинг мўътадил ўсишига эришилгандан сўнг, мамлакат ўз сай-ҳаракатларини айнан шу мақсадларга йўналтиради.
Газ қазиб олишнинг 70 фоизи ва ялпи ички маҳсулотнинг 15 фоизи унининг ҳиссасига тўғри келадиган “Ўзбекнефтгаз” давлат компанияси, ўтган йил давомида ушбу соҳага киритилган инвестициялар 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этганини ва шундан 952,5 млн. АҚШ доллари хорижий инвестициялар деб маълум қилди.
Компания кутганидек, бу йилги инвестициялар миқдори 2,6 миллиард долларгача ошади, шундан хорижий инвестициялар 1 миллард АҚШ долларга якин бўлган миқдорни ташкил этади.
Ўтган йили Ўзбекистон умумий қиймати 2,6 миллиард АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилди (ТХИ), шунинг учун нефт ва газ секторига киритилган хорижий инвестициялар катта улушни ташкил этади. Жорий йилда мамлакат саноатнинг барча соҳаларига 4,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида ТХИ жалб қилишни режалаштирмоқда.
Газдан газ-кимё маҳсулотларини(GTP) ишлаб чиқарувчи Шўртан заводини кенгайтириш, шунингдек, унинг газдан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи (GTL) газни қайта ишлаш ва сотиш бўйича иккита йирик лойиҳаси ҳисобланади.
2017 йилнинг ноябр ойида қиймати 1,765 млрд. АҚШ долларига тенг бшлган Шўртан GTP заводини кенгайтириш бўйича шартнома имзоланди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 280 минг тоннага ошади. Завод йилига 3,9 млрд. м3 хом газни қайта ишлаш орқали йилига 3,6 млрд. м3 тозаланган метан ишлаб чиқариб, уни GTL заводига етказиб беради.
GTL заводининг қиймати 3,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Завод йилига 3,6 млрд. м3 метанни қайта ишлаш орқали керосин (йилига 307 минг тонна), дизел (йилига 724 минг тонна), нафта (йилига 439 минг тонна) ва суюлтирилган углеводород газини (53 минг тонна) ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарилган нафта Шўртан ГККга етказилиб қайта ишланади, ва ундан йилига 505 минг тонна полимер ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов 23-халқаро кўргазма ва “Ўзбекистон нефть ва гази” конференцияси доирасида GTL заводи 2020 йил охирига қадар ишга туширилади. Турли молиявий манбалардан GTL заводининг умумий қийматидан 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб қилинган. “Биз йилига 1 миллион тонна суюқ ёқилғини импорт қилмоқдамиз”, деди Алишер Султонов. “GTL заводи бизга импорт қилишни тўхтатишга имкон беради. Биз Шўртан ГКК қувватини кенгайтирмоқдамиз, ва унинг тўлиқ қувват билан ишлаши 2021 йилнинг 4-чи чорагида кутилмоқда, кейин эса у метанни олефинларга (МТО) айлантирувчи учинчи заводга айланади.”
“Айни пайтда Ўзбекистон ўз қўшнилари ва Хитойга газ етказиб бермоқда”, - деди Султонов. “2016 йилда биз қазиб олишни 30 фоизга ошириш ва 2021 йилга қадар йилига 73 миллиард м3 га етказиш режасини тасдиқладик”.
Ушбу газ экспорт ва қайта ишлаш орқали қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун сарфланади. Биз 2019 йилда қазиб олишни 63,6 млрд. м3 га етказишни режалаштирмоқдамиз – бунда “Ўзбекнефтгаз” нинг улуши 43 млрд. м3 ни ташкил этади.
Инвесторлар гуруҳига “Ўзкимёсаноат”, “Air Products & Chemicals”, “Ўзбекнефтгаз” ва “Enter Engineering” Синагпур компанияси киради, улар 20 май куни турли нефт-газ-кимё маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун йилига 1,5 млрд. м3 газ конверсияси учун мўлжалланган МТО технологияси асосида газ-кимё комплексни яратиш бўйича шартнома туздилар.
Шўртан газ-кимё мажмуаси кенгайишига “Ўзбекнефтгаз” 350 млн АҚШ доллари миқдорида ўз маблағларини сарфлади. Молиялаштиришнинг қолган қисми “Газпромбанк”, “Credit Suisse”, “Mitsubishi UFJ Financial Group” ва Хитой давлат тараққиёт банки томонидан тақдим этилади.
“Enter Engineering” ушбу заводни “Chevron” ва “CB&I Lummus” технологик лицензияси асосида ишлаб чиқмоқда. Завод қурилиши 2020 йилнинг 4-чорагида тугатилиши керак.
Ўзбекистонда газни қазиб олиш ҳажми ўтган йили 6,1 фоизгина ўсиб 59,84 млрд. м3 ташкил этди, дея хабар беради январ ойида Марказий Осиё республикасининг давлат статистика қўмитаси. Ушбу ўсиш режалаштирилган 16,8 фоиздан анча паст бўлди. Шунга қарамай, Султонов қазиб олиш ҳажми 2019 йилда 63,6 млрд. м3 ва 2021 йилда 73 млрд. м3га етишини таъкидлади. Қазиб олиш ҳажмининг ушбу ўсишининг катта қисми иккита Шўртан заводига йўналтирилади.
Келгуси йилларда асосий эътибор қазиб олиш даражасини сақлаб қолишга ва умумий қазиб олиш ҳажмининг бешдан бир қисмини йўқотадиган тармоқни такомиллаштиришга қаратилади.
Шунингдек, Султонов, мамлакатда электр қувватининг қарийб 90 фоизи газ ҳисобидан ишлаб чиқарилади, деб хабар берди. “2020 йлларда ЯИМ доимий равишда йуқори даражада ўсиши кутилмоқда ва энергияга бўлган ички талаб ортади. Мисол учун, биз электр қувватга талаб 2018 йилда йилига 62,8 минг Вт соатдан 2030 йилда йилига 110 минг Вт соатгача ўсишини кутмоқдамиз,” - дейди у.
Ўзбекистон ва Россиянинг “Росатом” компанияси 2,4 ГВт қувватига эга атом электр станциясини қуриш тўғрисида шартнома имзоладилар. Завод маҳаллий саноат ва аҳоли учун йилига қўшимча 3,7 млрд. м3 ҳажмдаги газни бўшатиб беради.
Султонов қазиб олинган газнинг 30 фоизи уй-жой секторида ишлатилади, деб таъкидлади. Мамлакатимизда 2014 йилдан бери, ички бозор учун газ нархи беш баробар ошди, ва талабни камайтириш ва субсидияларни кисқартириш мақсадида 2019 йил ўртасида нархлар янаям ошади.
Халқаро энергетика агентлигининг маълумотларига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон субсидиялари газ учун 3,8 млрд. АҚШ долларни (йиллик ҳисоблашда 4,9%) ва электр қуввати учун 1,3 миллиард АҚШ долларни ташкил этди, ва жаъми ялпи ички маҳсулотнинг 12 фоизига тенг келади (52 фоизга ўсиш).
1 июндан бошлаб мамлакатда ички истеъмолчилар учун газ ва электр қуввати нархларининг 12 фоизга кўтарилиши режалаштирилмоқда. Лекин нархлар ҳали ҳам халқаро бозор нархларидан анча паст: 1 м3 -350 сўм ёки минг м3 –41 АҚШ доллари.
Россиянинг хусусий “Лукойл” қазиб олиш компанияси ўтган йили 13,42 млрд. м3 ва “Газпром” - 0,4 млрд. м3 газ қазиб олган. “Ўзбекнефтгаз” “Лукойл”га газ учун газни уй-жой секторига сотишдан кўра юқори нархни тўлаши таҳмин қилинмоқда. Аммо март ойида “Лукойл” Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги қарзи 600 млн. АҚШ долларни ташкил этганини, ҳамда Ўзбекистон маҳаллий бозор учун ўзининг газ улушидан кўра кўпрок ҳажмдаги газни олиб, у учун тўловни тўлиқ равишда амалга оширмаганлигини маълум қилди.
Бу йил “Лукойл”нинг Ўзбекистонда қазиб олишдаги улуши 14,5 млрд. м3гача ошиши мумкин, ушбу ҳажмдан Россия компанияси маҳаллий истеъмолчиларга 5 млрд. м3 ни етказиб беришни режалаштирмоқда. Қолган қисм эса Хитой ва Россияга юборилади.
“Лукойл” нинг Ўзбекистондаги харажатлари 2004 йилдан буён 8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Бош директор Вагит Алекперов 25 апрел куни компания қазиб олишни 2020 йилга қадар 18 млрд. м3гача ошириш мақсадида Ўзбекистондаги газ лойиҳаларига 2 млрд. АҚШ доллари миқдорида сармоя қилиш режалаштираётганини айтди. Шунингдек, Ўзбекистон геология-қидирув ишларини ва қазиб олишни кенгайтиришни режалаштирмоқда, лекин асосий эътибор қазиб олишнининг ўсишига эмас, балки унинг даражасини сақлаб қолишга қаратилмоқда.
Май ойида Буйук Британиянинг энг йирик “ВР” компанияси, “Socar” давлат Озарбайжон компанияси ва “Ўзбекнефтгаз” давлат компанияси Орол денгизи акваториясининг Ўзбекистон қисмида геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболларини, Устюрт минтақаси Сам-Косбулоқ ва Байтерек инвестиция блокларини биргаликда ўрганиш тўғрисида битим имзоладилар.
“Ўзбекнефтгаз” давлат компанияси ва “Socar”нинг “НИПИ НЕФТЕГАЗ” бўлинмаси ўртасида илғор усул ва технологиялардан фойдаланган ҳолда Ғарбий Тошли ва Шарқий Тошли, Шимолий Шўртан ва Гармистон конларида углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш тўғрисида алоҳида битим имзоланди, дея 19 май куни Ўзбекистон компанияси хабар берди.
2018 йилда Ўзбекистон Хитойга 8 млрд. м3, қўшни мамлакатларга 0,5 млрд. м3 ва Россияга (“Лукойл” ва “Газпром”)қарийб 7 млрд. м3 экспорт қилди. 2019 йилда мамлакат Хитойга бўлган экспортни 9 млрд. м3 гача оширишни режалаштирмоқда.
“Биз, шунингдек, 40 миллиард м3 газ транзитини амалга оширишни режалаштираяпмиз: шу жумладан, 3 млрд.м3 Туркманистон газини Россияга, қолган қисми - Туркманистон газини Хитойга, ва 1 миллиард м3 - Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларига,” - деди Султонов. Бироқ, расмий NGWга махфийлик шарти билан, ҳеч қандай сонларни айтиб ўтмасдан, мамлакатнинг газ транзитидан олинадиган даромадлари жуда паст эканлигини айтди.
““Ўзбекнефтгаз” давлат компанияси иккига бўлинади, шунингдек, халқаро рақобатчилар билан рақобатлашишга интилаётганлиги сабабли у 2 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги янги қарзни жалб қилишга ҳаракат қилади,” - деди 15 май куни Бошқарув Раиси Баҳодиржон Сидиков. “Компаниянинг Ўзбекистонда газ қазиб олишдаги улуши 70 фоизни ва ялпи ички маҳсулотдаги улуши 15 фоизни ташкил етади, аммо компания фундаментал ислоҳотга муҳтож”, - деди у журналистларга.
Бошқарув Раиси таъкидлашича, компания “бошқарув ва шаффофлик”ни яхшилаш учун қидирув, транспорт, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш сегментларида ишлайдиган учта мустақил компанияга бўлинади. Ажратиш режаси бу йил якунланиши керак, деди у NGWга.
Шунингдек Сидиков, 2020 йил ўртасида 1 млрд. АҚШ долларлик еврооблигацияни сотиш ва Осиё тараққиёт банкидан 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида қўшимча кредит олиш режалари ҳақида гапирди. Кредит маблағлари “инвестицияларни жадаллаштириш”, айниқса мамлакатнинг умумий қазиб олиш ҳажмининг бешдан бир қисмини йўқотадиган газ тармоғининг ҳолатини яхшилаш учун ишлатилади, дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов давлат мамлакатнинг барча энергетика секторлари бўйича уларнинг самарадорлигини, унумдорлигини ва шаффофлигини, шунингдек, даромадларини ошириш мақсадида ислоҳотлар олиб бораётганини таъкидлади.
4 -том, 10 -сон, 2019 йил 27 май.
“Uzbekistan GTL” лойиҳаси ўз якунига етмоқда
Газдан суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш ўлкан лойиҳанинг тугалланиш курсаткичи 70 фоизга етди.
Халқаро банклар консорциуми томонидан 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, бу каби объектлар орасида дунёда бешинчиси бўлган Ўзбекистонда газдан суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводни қуриш бўйича улкан лойиҳанинг умумий тугалланиш кўрсаткичи 70 фоизга етди.
GTL заводи Ўзбекистонда мавжуд бўлган ортиқча газдан фойдаланишни мақсад қилиб қўйган, чунки мамлакат жадал равишда давлат томонидан тартибга солинадиган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтмоқда.
Ушбу ўтиш ички газ нархларининг кескин бозор даражасигача ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида ундан фойдаланиш самарадорлиги истеъмолчилар томонидан оширилгани сайин газ сарфини камайтиришга олиб келади.
Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон нефть ва гази” конференцияси доирасида фикр билдирган “Uzbekistan GTL " компаниясининг департаменти директори Бекзод Ўсмонов, лойиҳа бўйича қурилишни 2020 йилнинг иккинчи чораги охирига қадар якунлаш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Объектнинг созлаш-ишга тушириш ишлари келгуси йилнинг учинчи чорагида амалга оширилиши, тўртинчи чорагида эса завод ишга туширилиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг бошида лойиҳа буюртмачиси бўлган “Ўзбекнефтгаз” давлат нефть ва газ холдинги бу лойиҳага Ўзбекистон давлат кафолатлари билан таъминланган 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги кредитни ажратишга рози бўлган банк консорциуми билан шартнома имзолади.
Консорциум Корея давлат экспорт-импорт банки, Корея савдо суғурта корпорацияси, Хитой давлат тараққиёт банки, шунингдек, “Credit Suisse”, Россиянинг “Газпромбанк” ва Япониянинг “MUFG Bank”, “Sumitomo Mitsui Banking Corporation” ва “Mizuho Bank” каби хусусий молия муассасаларини ўз ичига олади.
Завод ишга туширилгач, Ўзбекистонда Шўртан газ конида қазиб олинаётган 3,6 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ва ундан асосан авиакеросин, дизел ёқилғиси ва нафта ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султоновнинг сўзларига кўра, завод туфайли мамлакат сўнгги йилларда ҳажми кунига 30 000 баррелга яқин бўлган Россия ва Қозоғистондан нефть импорт қилишни тўхтатиши мумкин.
Шундай қилиб, ушбу корхона денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари импортига қарамлигини камайтириш имконини яратиб беради. Бу бугунги кунда ўзи қазиб олган газ ҳажмлари ҳисобига газга бўлган ички талабни тўлиқ қондира оладиган мамлакат учун стратегик мақсад сифатида қаралади.
Султонов, Жаҳон банки баҳолашига кўра, 2017 йилда қўшни бўлган Россия, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларига нисбатан энг паст даражада бўлган аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажми 1500 АҚШ долларидан бироз кўпроқ ташкил қиладиган Ўзбекистонда бундай объектга ортиқча сарф-харажатлар ва сарф-харажатлар қопланишининг ноаниқлиги ҳақидаги тахминларни рад этди.
У GTL лойиҳасининг ижобий иқтисодий модели бир неча бор мустақил халқаро маслаҳатчилар томонидан текширилганлигини таъкидлади.
Султонов заводнинг прогноз қилинаётган узоқ муддатли ички даромад даражаси 12% ташкил этишини, ва у завод томонидан мижозлар базасини кенгайтиришига қараб ошиши мумкинлигини айтди.
Маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари Қашқадарёдаги иккита йирик энергетика объектига ташриф буюрдилар
2019 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун Шўртан газ-кимё мажмуаси, шунингдек янги қурилаётган табиий газдан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи “Oltin Yo’l Gas to Liquids” (GTL) мажмуаси фаолияти билан танишиш мақсадида матбуот сафари уюштирилди.
Журналистлар сафар давомида объектнинг қурилиш жараёни, GTL мажмуасига келтирилган техник жиҳозлар билан танишиш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбида, Қарши чўлининг саҳро қисмида жойлашган Шўртан газ конденсат кони негизида барпо этилган газ-кимё мажмуаси фаолияти билан танишдилар.
Мажмуанинг барпо этилиш тарихи 1996 йилдан бошланади. Айнан ўша йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Полиэтилен ишлаб чиқариш бўйича Шўртан газ-кимё мажмуасини қуриш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Мазкур мажмуа мустақиллик йилларида «Ўзбекнефтгаз» компанияси томонидан рекорд даражада қисқа муддатда қурилган энг яхши лойиҳалардан бири бўлди.
Созлаш, ишга тушириш ишлари якунлангандан сўнг 2002 йил август ойида UzClear® товар белгиси остида биринчи маҳаллий полиэтилен ишлаб чиқарилди.
Завод ҳудудида: газ ва конденсатни тайёрлаш қурилмаси, компрессор станциялари, технологик қурилмалар ва бошқа кўплаб ёрдамчи объектлар жойлашган. Заводнинг асосий ишлаб чиқариш жараёни полиэтилен ва этилен ишлаб чиқариш цехларида амалга оширилади.
Агар корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг йиллик кўрсаткичлари қуйидагиларни ташкил этади:
- 3,9 млрд. м3 гача хомашё гази;
- 3,5 млрд. м3 гача истеъмол гази;
- 125 минг тоннага яқин полиэтилен гранулалари;
- 100 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ;
- 1.5 минг тоннага яқин газ конденсати;
- 1.5 тоннага яқин олтингугурт грануласи;
- алюмо-композитные панелей: 750 минг кв.м дан ортиқ алюмин-композит панеллар.
Шунингдек, полиэтилен қувурлар, юқори босимли қувур ўтказгичлар ва томчилатиб суғориш тизимлари учун уловчи қисмлар кўринишидаги 4,5 минг тоннага яқин фитинглар ишлаб чиқарилади.
Узоқ йиллар давомидаги муваффақиятли фаолият юритиш ҳамда юқори малакали мутахассиларга ва зарур инфратузилма яратилгани боис 2016 йилда «Шўртан ГКМ тозаланган метан гази асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» (UzGTL) лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №ПП-2706 сонли қарорига асосан амалга оширилди.
Лойиҳани амалга оширишдан:
- табиий газни чуқур қайта ишлаш ҳажмини ошириш;
- углеводород хомашёси импортини камайтириш;
- сифатли ва экологик тоза ёқилғига бўлган ички талабни қондириш;
cтратегик маҳсулотлар бозорини маҳаллий хомашё ҳисобидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминлаш каби мақсадлар кўзда тутилган..
OltinYo’lGastoLiquids (GTL) табиий газдан синтетик ёқилғи ишлаб чиқарувчи завод Шўртан газкимё мажмуасидан 1,5 км узоқлида бунёд этиляпти. Мазкур корхона синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш ва ўзининг кўлами, мукаммал технологик лойиҳалари билан бутун минтақа нефть-газ тарихидаги энг йирик заводга айланади.
OltinYo’lGastoLiquids (GTL) нинг умумий қиймати 3,6 млрд доллар бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири саналади. Лойиҳа «Ўзбекнефтегаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Хитой Ривожланиш давлат банки, Корея Экспот-импорт банки, Корея савдо-суғурта корпорацияси, «Газпромбанк» АЖ, «Росэксимбанк» АЖ ва Россия экспорт кредитлар ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.
Заводда йилига ЕВРО 5 стандартига жавоб берувчи юқори сифатли 1,5 млн тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади. Жумладан, 743,5 минг тонна дизель ёқилғиси, 311 минг тонна авиакеросин, 431 минг тонна нафт, 50 минг тонна сиқилган газ тайёрланади.
GTL заводининг технологик жараёни учта асосий босқичга асосланган бўлиб, бунда тозаланган метан GTL маҳсулотларига, жумладан дизел ёқилғиси, керосин, нафта ва СУГга айлантирилади.
Айни пайтда мажмуанинг қурилиш ишларига 6,5 минг ишчи жалб этилган бўлиб, улардан 500 нафари қурувчи, муҳандис ва мутахассислардан иборат хорижликлардир. Бунёдкорлик ишларида шунингдек, 450 та оғир ва махсус қурилиш техникаларидан фойдаланиляпти.
Қурилиш жараёнида ноёб махсус техникалардан, жумладан, баландлиги 25-қаватли бинога, 100 метрдан ортадиган энг узун учга ва юк кўтариш қуввати 1500 тоннага тенг бўлган крандан фойдаланиляпти. Бу турдаги кранлар дунёда саноқли бўлиб, олдиндан келишилган жадвалга мувофиқ ишлатилади.
Ўзбекистон Республикасига катта ҳажмли технологик ускуналарни олиб келиш учун халқаро логистика йўналишларининг деярли барча имкониятларидан фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика
Вазирлиги матбуот хизмати
Марафон OGU 2019
2019 йил 15 май куни МК "Ўзбекспомарказ" худудида 23 чи "Ўзбекистон нефт ва газ" (OGU-2019) Халқаро кўргазмасининг очилиш маросими муносабати билан югириш мусобақаси уюштирилди. Тадбир ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг навбатдаги босқичи бўлиб, соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланди. Тадбирда "UZBEKISTAN GTL" МЧЖ жамоаси иштирок этди, унда хар бир ходим ўзини ёрқин намоиш этиб, мусобақада яхши натижалар кўрсатди.
GTL ЗАВОДИ МАЙДОНЧАСИГА АСОСИЙ ТЕХНОЛОГИК УСКУНАЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шу йилнинг 21 февралида бўлиб ўтган нефть-газ ва кимё саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилишда ёқилғи-энергетика соҳасини комплекс ривожлантириш зарурияти таъкидланган эди.
Давлатимиз раҳбари шуни таъкидладики, мамлакатда юқори қўшимча қийматли маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида энергия манбаларини диверсификация қилиш, нефть ва газга чуқурлаштирилган ишлов бериш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. GTL лойиҳаси эса бунга мисолдир.
Айни чоғда вазни 350 ва 550 тонна бўлган иккита йирик технологик ускуна Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланмоқда. У март ойида Қашқадарё вилоятидаги синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилиш майдончасига етказилади (GTL лойиҳаси).
Янги заводдан кўзланган мақсад асосий табиий газга чуқур ишлов бериш орқали керосин, дизель ёқилғиси, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришдан иборат.
Ушбу инвестициявий лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» қарори (ПҚ-2706 сонли, 2016.29.12) асосида амалга оширилмоқда.
Ҳозир асосий йирик ўлчамли технологик ускуналар туркуми Қорақалпоғистондан Қашқадарё вилоятига олиб келинаётир. Шу пайтгача бир неча мамлакат орқали Корея Республикасидан асосий денгиз йўллари ва логистик маршрутлар орқали Ўзбекистонгача бир неча минг километр йўл босиб ўтилди.
Оғирлиги 550 тонна, узунлиги 39 метр ва диаметри 6,9 метрга тенг ҳамда оғирлиги 350 тонна ва узунлиги 25 метр бўлган ушбу қурилмалар бунёд этилаётган заводнинг синтетик суюқликларни ишлаб чиқариш цехида қўлланилади. Бу қурилмалар ёрдамида ҳосил бўладиган синтез (метан + кислород) физик-кимёвий реакциялар ва технологик жараёнлар натижасида синтетик суюқ ёқилғига, яъни ярим тайёр маҳсулотга айлантирилади. Ундан эса яна бир неча жараёнларни босиб ўтиб, асосий нефть маҳсулотлари – дизель, керосин ва нафта олинади.
Бугунги кунга келиб, GTL лойиҳасининг амалга оширилиши якунловчи босқичда турибди. Қурилиш майдончасига 5 минг нафардан ортиқ ишчи, қурувчи ва муҳандис сафарбар этилган. 500 дан зиёд қурилиш ва махсус техника жалб қилинган.
Ўзбекистонда GTL заводининг қурилиши фаол суръатда давом этмоқда. Шартноманинг тўлиқ якунланиши шарти билан амалга оширилишидаги умумий силжиш 71 фоиздан ошди.
Қашқадарё вилоятидаги синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилиш майдончасида қурилиш ишлари давом этмоқда ва уларнинг 25 фоиздан кўпроқ қисми бажарилган.
Ўзбекистонда барпо этилаётган GTL заводи учун дунёнинг 24 мамлакатидаги 129 та заводда жами 11 мингдан зиёд технологик ускуналар ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда қурилиш майдончасига юқори технологик ва йирик ўлчамли ускуналар етказиб бериш амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда 116 та тўпламдан зиёд юқори технологик ускуналар қурилиш майдончасига етказилган бўлиб, у ерда уларни монтаж қилиш ва ўрнатиш ишлари бошланган. 153 та тўплам ишлаб чиқарувчи заводлардан юклаб, қурилиш майдончасига жўнатилган ва улар Ўзбекистонга олиб келинмоқда.
Қайд этиш жоизки, GTL лойиҳасининг амалга оширилиши ҳар йили 1,5 миллион тоннагача бўлган ҳажмда импорт қилинадиган нефть-маҳсулотлари ўрнини босиш имконини беради. Синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича заводнинг хом ашё базаси – Шўртан газ-кимё комплекси метани ҳисобланиб, унинг ҳажми йилига 3,6 миллиард кубометрни ташкил этади.
Мазкур завод ҳар йили 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли, ЕВРО 5 стандартига мос бўлган синтетик суюқ ёқилғи, шу жумладан, 743,5 минг тонна дизель ёқилғиси, 311 тонна авиа керосин, 431 минг тоннадан ортиқ нафта, 50 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ ишлаб чиқаради.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
S&P ЎЗБЕКИСТОНГА ИЛК БОР КРЕДИТ РЕЙТИНГИНИ БЕРДИ
Дастлаб “Fitch”, энди эса “Standard & Poor’s” Ўзбекистонга илк бор барқарор прогнозли “BB-” даражали кредит рейтингини берди (ноинвестицион, хатарли мажбуриятлар).
“Standard & Poor’s” халқаро рейтинг агентлиги 22 декабрь куни илк бор Ўзбекистонга хорижий ва миллий валютадаги “BB-” даражали эминентнинг узоқ муддатли дефолт рейтингини (ЭДР), ва қисқа муддатли “В” рейтингини берди. Шунга ўҳшаш “ВВ-” даражали рейтинг (ноинвестицион, спекулятив хусусиятларга эга хатарли мажбуриятлар) ва қисқа муддатли “В” рейтинги 20 декабрь куни “Fitch Ratings” агентлиги томонидан берилди. S&P таҳлилчиларининг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати 2021 йилгача мамлакатнинг кучли ташқи ва фискал позицияларини қўллаб қувватлайди деб кутилаётган нисбатан юқори миқдоридаги ликвид активларни тўплади. Шу билан бирга, киши бошига тушган ИЯМ ҳажми билан ўлчанадиган Ўзбекистоннинг иқтисодий фаровонлик даражаси (2018 йил оҳирида 1200 долларга яқин) пастлигича қолмоқда. “2016 йилда ҳокимиятга келганидан буён Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни очиш ва келгусида унинг ўсишини таъминлаш учун қатор иқтисодий ва муассасавий ислоҳотларни бошлади. Бироқ қарор қабул қилинишининг марказлашганлиги, бизнинг фикримизча, бўлғуси сиёсий қарорларни олдиндан айта олишга тўсқинлик қилади”,— дея қайд этди S&P. ““Барқарор” прогноз кейинги йилда жорий операциялар ва давлат ўзлаштирмаларининг ҳисоби кутилаётган дефицити натижасида бироз пасайсада, Ўзбекистоннинг соф молия ва молия активлари бўйича позициялари кучли бўлиб сақланиб қолади деб қилган башоратларимизни акс этади”, — дейилади агентлик хабарида. Масалан, иқтисодиётнинг долларлаштириш даражасини камайтириш ҳисобига пул-кредит сиёсати самарадорлиги оширилса, S&P мамлакат суверен рейтингини ошириш мумкин. Ҳукумат даромад базасининг ёки экспорт тузилмасининг янада диверсификация қилиниши ҳам рейтингга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўзбекистоннинг фискал ёки ташқи позициялари ёмонлашса, масалан бюджет тақчиллиги S&P базавий сценарийсидан ошса ёки жорий операциялар ҳисоби юқори даражали тақчиллиги ташқаридан молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни оширса, рейтинг даражаси пасайтирилиши мумкин. Давлат олдидаги шартли мажбуриятларнинг ўсишига олиб келадиган давлат улуши бор бўлган асосий корхоналарнинг кучсизланиши ҳам рейтинг пасайтирилишига сабаб бўлади. Прогноз қилинаётган давр — 2021 йилгача бўлган муддатда “Standard & Poor’s” Ўзбекистоннинг реал ЯИМ ҳажми хизмат кўрсатиш, саноат ва фойдали қазилмалар соҳаларидаги ўсиш ҳисобига ўртача 5 фоизга ошишини кутмоқда. Қурилиш сектори ҳам ЯИМ ўсишига кичик улуш қўшади. Кўп йиллар давомида иқтисодиётни ҳукумат бошқарди ва ҳозирда у ЯИМда 60 фоизга яқин улушга эгалик қилаётган давлат корхоналарига қарам ҳолатда. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон катта миқдордаги табиий ресурслар захирасига эга бўлиб, ўтган йиллар давомида уларнинг экспорти жорий операциялар ҳисоби профицитини таъминлаб турди, дея қайд этди S&P таҳлилчилари. Молия вазирлиги “Газета.uz”га хабар қилишича, яқин вақтларда “катта учлик”даги учинчи рейтинг агентлиги — “Moody’s” томонидан ҳам Ўзбекистонга суверен рейтинг берилиши кутилмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН ИЛК МАРОТАБА СУВЕРЕН КРЕДИТ РЕЙТИНГИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Ўзбекистон илк маротаба суверен кредит рейтингини қўлга киритди. “Fitch” агентлиги мамалакатимизга барқарор прогнозга эга бўлган “BB-” даражали рейтингини берди “Fitch Ratings” ҳалқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонга ҳорижий ва миллий валютадаги “BB-” даражали узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (ЭДР) топширди, рейтинг прогнози эса барқарор.
Агентлик томонидан мамлакатнинг қисқа муддатли иккала валютадаги ЭДР “В” даражасида, мамалакатнинг энг юқори рейтинги эса “BB-” даражасида берилган. “Бошқа ўхшаш рейтингига эга бўлган, ҳом ашъё мустақиллиги мавжуд бўлмаган, юқори даражадаги инфляция ва киши бошига тушган ИЯМ ҳажми билан боғлиқ тузулма камчиликлари бор мамлакатларга қараганда, Ўзбекистон рейтинглари давлат қарзининг паст миқдорини, ҳамда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини мувозанатда тутиб турибди”, деб агентлик тушунтириш беради. “Fitch” 2018 йилда мамлакат иқтисодий ўсиш 5% ни ташкил этшини кутмоқда, лекин шу билан бирга ўсиш кўрсаткичи 4,9 фоизгача пасаяди. Агентликнинг ҳисоби бўйича, 2020 йилда ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 5,3 фоизга етади. “Ушбу ўсиш стратегик лойиҳаларга ва турар жой ва инфратузилма ҳаражатларига амалга оширилаётган давлат инвестициялари ҳисобига рўй беради”, — деб таъкидланмоқда ҳабарда. Мамлакат рейтинглари макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда тараққиёт мавжудлиги аниқланган ҳолда ошиши мумкин. Шу билан бирга валюта заҳираларининг барқарор пасайиши ва суверен балансининг сусайиши негатив рейтинг ҳаракатига олиб келиши мумкин. Суверен кредит рейтинги — бу давлатнинг ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажаришга таёрлигини баҳолаш инструментидир. Июль ойида Ўзбекистон ҳукумати суверен кредит рейтингини қўлга киритиш ва суверен облигацияларнинг эмиссияси учун “JP Morgan Chase” бошчилигидаги банклар консорциумини жалб қилди. Президент Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлар ижтимоий дастурлар доирасидаги ишларни амалга ошириш ва инфратузилма объектларини қуриш учун йўналтирилади. Сентябрь ойида бош вазир ўринбосари ва молия вазири Жамшид Қучқоров ҳукумат суверен рейтингини ҳориждан маблағларни жалб этиш манбаларининг диверсификация усулларидан бири деб таъкидлади. “Мамлакатнинг кредит рейтингини қўлга киритиш тўғридан-тўғри ҳорижий инвестицияларининг ўсишига, ҳорижий партнёрлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳамда банклар ва корхоналар учун жаҳон молия бозорларида кредит маблағларни пастроқ фоиз ставкаларда жалб қилишлари учун қулай шароит яратишга кўмаклашади”, — деб таъкидлади бош вазир ўринбосари. Ноябрь ойида у ҳабар берганидек, рейтингни қўлга киритгандан сўнг 2019 йилнинг биринчи кварталида ташқи бозорда облигацияларни чиқариш режалаштирилмоқда. “Fitch” дан ташқари ҳукумат яна иккита рейтинг агентликлари — “Moody’s” ва “Standard & Poor’s” агетликлари билан иш олиб бормоқда. Йил оҳиригача уларнинг рейтингларини қўлга киритиш кутилмоқда.
“UZBEKISTAN GTL” 2,3 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАР МИҚДОРИДА МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ЖАЛБ ҚИЛМОҚДА
Нефть ва газ соҳасидаги Ўзбекистоннинг энг муҳим инвестицион лойиҳалардан бири бўлган “Uzbekistan GTL” лойиҳасини амалга ошириш доирасида 15 декабрь куни Тошкент шаҳрида умумий қиймати 2,3 МЛРД. АҚШ ДОЛЛАР миқдоридаги молиялиштириш ҳужжатларини имзолаш маросими ўтказилди.
Ушбу маросимда Ҳитой Тараққиёт Банки, Корея Экспорт-импорт Банки (KEXIM), Корея Савдо ва Суғурталаш Корпорацияси (K-SURE), “Газпромбанк” Акциядорлик Жамияти, Экспорт кредитлари ва инвестициялари суғуртаси бўйича Россия агентлиги (ЭКСАР), “Credit Suisse” (Швейцария) банки, Япониянинг MUFG, SMBC ва Mizuho банклари, ҳамда лойиҳанинг халқаро маслахатчилари, Ўзбекистондаги Ҳитой, Корея, Россия элчихоналарининг вакиллари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, вазирлик ва муассасалари, Ўзбекистон Реконструкция ва тараққиёт фонди раҳбарияти, ЕРС пудратчининг вакиллари - Hyundai Engineering Co. Ltd., Hyundai Engineering and Construction Co. Ltd. Enter Engineering Pte. Ltd. ва бошқалар иштирок этишди. «GTL лойиҳаси ўзининг миқёси бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада энг йирик инвестицион лойиҳаларидан бири ҳисобланади, ва унинг стратегик мазмуни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қурилиш майдонига иккинчи ташрифи далолат беради. Ушбу ташриф мобайнида Президентимиз лойиҳани амалга ошириш жараёни билан шаҳсан ўзлари танишдилар. “Ҳозирги кунда Ўзбекистон ўз олдига иқтисодий ривожланиш бўйича янги мақсад ва вазифаларни қўйяпди, ва “Uzbekistan GTL” каби замонавий корхонани қурилиши Ўзбекистоннинг бошланган иқтисодий ислоҳатларни давом эттиришга бўлган тўлиқ қатьиятинининг ёрқин тасдиғидир – деб ўз табрик нутқида таъкидлади “Ўзбекнефтгаз” Акционерлик Жамиятининг Бошкарув Раиси Бахром Ашрафханов. Сўнг молиялаштириш институтлари, “Uzbekistan GTL” лойиҳа корхонаси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари кредит ва молиявий ҳужжатларини имзолаш маросимини ўтказдилар. Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган GTL Заводи “ЕВРО - 5” стандартларига жавоб берадиган 1,5 млн. тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаради. Бу каби GTL ёки «газдан суюқлик» технологиясига асосланган юқори технологияли ишлаб чиқаришлар дунё бўйлаб саноқлидир — улар Жанубий Африка Республикаси, Малайзия ва Қатарда мавжуд. «Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватини кенгайтириш, углеводород ҳом ашёси импортини қисқартириш, юқори сифатли ва экологик тоза ёқилғига ички эҳтиёжни қоплаш ҳамда бозорни маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган стратегик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради. Янги юқори технологик ишлаб чиқариш Ўзбекистон нефть ва газ саноатига углеводородлар чуқур қайта ишлашининг янги босқичига ўтиш имконини беради. Ҳисоб-китобларга кўра, заводни 2020 йилда ишга тушуриш йилига қийимати 1 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган нефть маҳсулотларининг умумий миқдорда 1,5 миллион тоннагача импорт ўрнини босиш имконини беради. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Hyundai Engineering Co. Ltd.”, “Hyundai Engineering and Construction Co. Ltd.” (Корея Республикаси) ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” (Сингапур) компанияларнинг консорциумидир. Бугунга келиб заводнинг “калити билан топшириш” қурилиш (ЕРС) контрактининг умумий амалга ошириш жараёни 65 фоизни ташкил этади. Заводнинг Қашқадарё вилоятидаги қурилиш майдонида қурилиш ишлари илдам суръатларда давом этмоқда. Ҳозирда қурилиш майдонига 5 мингдан зиёд ишчи ва мутаҳассислар, жумладан чет эллик мутаҳассислар, жалб қилинган, ҳамда 500 донага яқин қурилиш, маҳсус ва оғир йирик ўлчамли техника сафарбар қилинган.
ШЎРТАНДА ДУНЁДАГИ НОЁБ ЗАВОД БАРПО ЭТИЛМОҚДА
Ғузор туманидаги ушбу ҳудуд яқин-яқингача қуруқ дашт эди. Бу ерда қурилиши мўлжаллаган завод лойиҳаси тўхтаб қолган, уни бошлашга ҳеч ким журъат қилолмаётганди.Шавкат Мирзиёев давлатимиз раҳбари бўлгач, бу лойиҳага оид барча масалаларни ҳал қилиб берди.
Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги қарорида «Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицион лойиҳаси буйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Мамлакатимиз раҳбари 2017 йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур заводнинг қурилиш майдонига келиб, унинг молиялаштирилиши, хорижий технологиялар билан жиҳозланиши, қурувчилар ва кадрлар таъминоти каби барча масалаларни чуқур таҳлил қилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 декабрь куни бу ерга яна бир бор ташриф буюрди. Фақат бу гал манзара умуман бошқача. 135 гектардан зиёд майдонда қурилиш ишлари қизғин. Темир-бетон пойдеворлар қўйилиб, эстакадалар кўтарилган. Улкан автокранлар ўрнатилиб, мураккаб ускуналарни йиғиш бошлаб юборилган. Завод дунёдаги етакчи лицензиар компаниялар – “Сасол” (ЖАР), “Халдор Топсе” (Дания) ва “Шеврон” (АҚШ) технологияси асосида барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари бош пудратчи – Корея Республикасининг “Hyundai Engineering Co. Ltd.” ва “Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd”, Сингапурнинг “Enter Engineering Pte. Ltd.” компаниялари томонидан олиб борилмоқда. Қурувчи ва пайвандчиларнинг кўпчилиги маҳаллий ёшлардир. Мажмуа учун зарур 11 мингдан ортиқ технологик ускуналар Япония, Жанубий Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Хитой, Россия каби 21 та давлатдаги 126 та заводда тайёрланмоқда. Бундай иш ҳажми бежиз эмас. Табиий газдан синтетик суюқ ёқилғи (GTL) олиш жуда ноёб жараён бўлиб, юқори технологиялар ва мураккаб илмий ечимларни талаб этади. Ҳозирда дунёда бундай заводлар атиги бешта, ўзимизнинг Шўртандагиси олтинчиси бўлади. Мазкур улкан лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард АҚШ доллари. Унинг амалга оширилиши натижасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ чуқур қайта ишланиб, ЕВРО-5 стандартларига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади. Булар 311 минг тонна авиакеросин, 743 минг тонна дизел ёнилғиси, 431 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газдир. Заводнинг асосий аҳамияти мана шунда. Яъни, табиий газ шунчаки хомашё сифатида эмас, қўшимча қийматли маҳсулот сифатида сотилади. Масалан, 1000 куб метр табиий газ экспорт нархи ҳозирги кунда 155 доллар атрофида бўлса, бўлғуси заводда шунча газни қайта ишлаш орқали 300 долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Фойда икки баробар ортади. Йилига ҳисоблаганда, табиий газдан кўра тайёр GTL маҳсулотларидан кўриладиган қўшимча даромад 576 миллион доллардан ошади. Яна бир муҳим жиҳати – завод маҳсулотлари ҳозирда четдан импорт қиланаётган хомашёлар ўрнини қоплайди. Бунинг эвазига йилига нефть сотиб олишга кетадиган 1 миллиард доллардан ортиқ валюта маблағлари иқтисод қилинади. Завод ишга тушгач, 1 минг 300 дан ортиқ киши иш билан таъминланади. Президент Шавкат Мирзиёев мажмуа қурилишини кўздан кечирди. Пудратчи ва инвесторлар билан суҳбатлашди. – Биз ҳар томонлама мулоҳаза қилиб, синтетик ёқилғи ишлаб чиқарадиган, 1 миллиард доллар импорт ўрнини тўлдирадиган тарихий лойиҳа қилдик. Бу Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор қилиш учун катта салоҳиятга эга. Шу пайтгача тармоқда бундай номенклатура йўқ эди. Бу ерда ёқилғи ишлаб чиқариб, бензин таннархини туширсак, одамларимиз шуни сезади, - деди Шавкат Мирзиёев. Давлатимиз раҳбари мутахассислар, техника ва ресурслардан максимал фойдаланиб, қурилиш-монтаж жараёнларини оқилона мувофиқлаштириб, заводни ишга туширишни тезлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни бир кун бўлсаям эртароқ йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Заводни фойдаланишга топшириш муддатини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди. Ушбу завод Шўртан газ-кимё мажмуасининг ёнида жойлашгани умумлашган инфратузилма объектларидан фойдаланишда қулайлик яратади. Бу ерда яна бир лойиҳа – Шўртан газ-кимё мажмуасининг қувватини 125 минг тоннадан 505 минг тоннагача ошириш лойиҳаси режалаштирилган. Унда GTL заводидан чиқадиган нафтани қайта ишлаб, янги турдаги полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бу ишлар натижасида ҳудуд технологик кластерга айланиб, келгусида кимё, автомобилсозлик, туризм, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга асос бўлади.
Италиянинг KIRCHNER ITALIA S.p.A. компаниясининг GTL заводининг қурилиш майдонига маҳсулотга сўнги ишлов бериш қурилмаси учун ускуналарнинг навбатдаши партияси етказиб келинди.
2018 йилнинг ноябрь ойида Қашқадарё вилоятидаги синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш – GTL заводининг қурилиш майдонига Италиянинг Kirchner Italia S.p.A. компанияси томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотга сўнги ишлов бериш қурилмаси учун навбтадаги партияси етказиб келинди.
Kirchner Italia компанияси Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводи учун 7 та технологик ускуналарнинг тўпламини ишлаб чиқди. Kirchner Italia компанияси 1952 йилда ташкил этилган бўлиб, нефть ва газ кимё саноати корхоналари учун юқори технологик ускуналарнинг дунёда энг йирик ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Kirchner Italia энг йирик GTL заводи бўлган – Қатардаги Pearl GTL учун ҳам ускуналарни ишлаб чиқарган. Бугунги кунда, Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишлари жаддал суръатлар билан давом этмоқда. Ҳозирда қурилиш майдонида 5 мингдан зиёд мутахассислар ва қурувчилар, 500 донага яқин маҳсус ва оғир йирик ўлчамли техника сафарбар қилинган. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Hyundai Engineering Co. Ltd.”, “Hyundai Engineering and Construction Co. Ltd.” ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияларнинг консорциумидир. Лойиҳанинг бошқариш бўйича консультанти – “Technip FMC” компанияси. Ўзбекистондаги GTL заводи учун жами 24та мамлакатда жойлашган 129 ишлаб чиқарувчи заводларида 11 минг донага яқин юқори технологик ускуналар ишлаб чиқарилмоқда.
AMEC FOSTER WHEELER КОМПАНИЯСИ ВОДОРОД ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУРИЛМАСИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ СИНТЕТИК СУЮҚ ЁҚИЛҒИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (GTL) ЗАВОДИНИНГ ҚУРИЛИШ МАЙДОНИГА ЕТКАЗИБ КЕЛИНДИ
Ўзбекистонда қурилаётган GTL заводи Англиянинг AMEC FOSTER WHEELER компанияси томонидан, Италияда махсус тайёрланган, водород ишлаб чиқариш қурилмасидан ўз технологик жараёнида фойдаланади.
2018 йилнинг октябрь ойида Қашқадарё вилоятидаги қурилаётган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш (GTL) заводининг қурилиш майдонига Amec Foster Wheeler компанияси томонидан тайёрланган водород ишлаб чиқариш қурилмасининг навбатдаги партияси етказиб келинди. Водород, синтез-газ ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилади. Синтез-газ Haldor Topsoe компаниясининг лицензияланган технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Инвестицион лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сонли “Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш” қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Лойиҳа табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш, углеводород ҳомашёси импортини қисқартириш, юқори сифатли ва экологик тоза ёқилғига ички эҳтиёжни қоплаш ҳамда бозорни маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган стратегик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини яратади. Синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган заводнинг хомашё базаси Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метанидир. Унинг ҳажми йилига 3,6 миллиард куб метрни ташкил этади. Бугунги кунда, заводнинг қурилиш ишлари жаддал суръатлар билан давом этмоқда. Ҳозирда қурилиш майдонида 5 мингдан зиёд мутахассислар ва 500 га яқин маҳсус ва йирик ўлчамли қурилиш техникалари сафарбар қилинган. Заводнинг детал лойиҳалаш ишлари 95%га, буюртмаларни жойлаштириш, технологик ускуналар ва материалларни ишлаб чиқиш ва қурилиш майдонига етказиб бериш ишлари 70%га, қурилиш ишлари эса 21%га бажарилди. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Hyundai Engineering Co. Ltd.”, “Hyundai Engineering and Construction Co. Ltd.” ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияларнинг консорциумидир.
ТОШКЕНТДА GTL ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА КРЕДИТОРЛАР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон нефть ва газ саноатида GTL лойиҳаси бўйича кредиторлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда иштирок этиш учун Корея экспорт-импорт банки, Корея савдо ва суғурта корпорацияси, “Газпром” акциядорлик жамияти, “Росэксимбанк” акциядорлик жамияти ҳамда Экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш бўйича Россия агентлиги вакилларидан иборат кредиторлар делегацияси Тошкентга ташриф буюрди. “Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш” (UzGTL) лойиҳаси доирасида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида энг замонавий стандарларга жавоб берадиган завод қурилади. GTL ёки “газдан суюқлик” технологиясига асосланган бу каби юқори технологияли ишлаб чиқаришлар дунё бўйлаб саноқли – Жанубий Африка Республикаси, Малайзия ва Қатарда. Завод йилига 1,5 миллион тоннадан ортиқ ЕВРО 5 стандартига мос юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқаради. Йиғилишни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидов очиб берди. “Аввало, мазкур лойиҳани молиялаштиришга қизиқиш билдирган ҳурматли кредиторларимиз ҳамда барча маслаҳатчиларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Маълумки, GTL лойиҳаси Ўзбекистон учун стратегик лойиҳадир. Унинг амалга оширилиши мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда яна бир қадам бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда Ўзбекистон ўз олдига иқтисодий ўсиш бўйича янги мақсадларни қўймоқда ва бунда ёқилғи-энергетика ресурсларига, айниқса, GTL маҳсулотларига бўлган талаб тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бу омил ва жаҳон нефть нархларининг ўсиш томон суръатлари GTL лойиҳасининг жозибадорлигини янада оширмоқда”, дея таъкидлади Улуғбек Сайидов. Жаноб Сайидов кореялик ҳамкорларни турли масалаларни мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда профессионал ёндашувлари учун миннатдорчилик билдирди, лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини англаб молиялаштириш жараёнини тезлаштиришга тайёр турган россиялик шерикларнинг ҳиссасини алоҳида таъкидлади ҳамда мазкур лойиҳани молиялаштиришга биринчи бора киришаётган хитойлик ҳамкорларга ҳам ташаккур билдирди. “Сизга мамнуният билан маълум қиламизки, давлатимиз ҳукумати GTL лойиҳасининг якуний молиялаштириш тузилмасини маъқуллади ва жорий йилнинг ноябрь ойи охирига қадар барча молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштиришни якунлаш ва кредитларни жалб қилишни бошлаш вазифасини қўйди. Умид қиламанки, мазкур учрашув иштирокчиларга бу вазифани бажариш имконини беради”, дея сўзини якунлади “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари. Йиғилишда “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти билан кредиторлар вакиллари ҳамда лойиҳа бўйича маслаҳатчилар ўртасида лойиҳани молиялаштиришнинг умумий шартлари тўғрисидаги келишув лойиҳасига боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, йиғилиш доирасида 1 ноябрь куни кредиторлар делегацияси аъзолари Қашқадарё вилоятидаги UzGTL қурилиш майдонида жойлашган объектларида бўлади ва янги завод қурилиши жараёни билан танишади. Айтиб ўтиш керакки, “Шўртан газ-кимё мажмуасининг тазаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш” (UzGTL) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрь кунидаги ПҚ-2706-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватини кенгайтириш, углеводород импортини қисқартириш, юқори сифатли ва экологик тоза ёқилғига ички эҳтиёжни қоплаш ҳамда бозорни маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган стратегик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради. Янги юқори технологияли ишлаб чиқариш Ўзбекистон нефть ва газ саноатига углеводородларни чуқур қайта ишлашнинг янги босқичига ўтиш учун муҳим қадамдир. Ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳани амалга ошириш нефть маҳсулотларининг йилига 1,5 миллион тоннагача импорти ўрнини босиш имконини беради. Синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган заводнинг хомашё базаси Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метанидир. Унинг ҳажми йилига 3,6 миллиард куб метрни ташкил этади.
Кадрлар тайёрлаш тизими
Кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва ишчиларнинг малакасини ошириш мақсадида 2017 йил 25 сентябрдан 25 декабрга қадар Компания ходимлари инглиз тили бўйича малака ошириш курсидан ўтишди.
2018 йил 1 февралда «UZBEKISTAN GTL» МЧЖ офисида инглиз тили курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.