Асосий уч маҳсулот дизель, керосин ва нафтадан иборатдир.
GTL дизели юқори техник характеристикага эга ва таркибида олтингугурт миқдори деярли бўлмаган, атмосферага жуда кам миқдорда отқин чиқарувчи маҳсулотдир. GTL дизелини тоза ҳолда мавжуд дизель двигателларида ёки анъанавий дизель маҳсулотлари билан аралаштириш мақсадида хом-ашё сифатида қўллаш мумкин. GTL дизели ҳом нефтдан олинадиган стандарт дизель ёқилғиси билан солиштирилганда ифлослантирувчи моддаларни 70% гача кам чиқаради, унинг тоза ва тўлиқ ёниши эса двигателда чўкиндиларни камайтиришга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, двигателнинг эскиришини камайтиради, унинг хизмат муддатини узайтиради ва мойлаш материалларини алмаштириш оралиғини оширади. GTL дизелини шунингдек ҳом нефтдан олинган стандарт дизель ёқилғиси билан аралаштириш мумкин, бу нефтни қайта ишлаш заводини қиммат турадиган қайта жиҳозлаш заруриятисиз ёқилғининг сифатини сезиларли даражада яхшилайди.
Сайёрамиз экологик тоза ҳаво транспортига муҳтождир, ва GTL керосини авиалиниялар операторларига атмосферага чиқариладиган отқинларни камайтиришнинг хавфсиз ва даромадли усулини таклиф қилади. «OLTIN YO'L GTL» ишлаб чиқарадиган GTL керосини Ўзбекистонга дунёдаги энг замонавий авиацион ёқилғининг саноқли ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиш имкониятини беради. Синтетик ёқилғидан фойдаланиш ҳозирги замон авиациясига хос хусусиятидир, аммо техник таснифи ва атмосферага чиқарадиган отқинлар миқдори нуқтаи назаридан GTL керосини ҳозирги пайтга қадар эришилган барча нарсадан афзал бўлиш салоҳиятга эгадир. Авиация соҳаси GTL маҳсулотларининг улкан салоҳиятини амалга ошириш мумкин бўлган яна бир қимматли ва турғун жаҳон бозоридир.
GTL нафтаси ўз тоифасидаги энг зўр маҳсулотдир. Юқори парафинли маҳсулот бўлган GTL нафтаси таркибида амалда ароматик углеводородлар ёки олтингугурт йўқ, ва, шу билан бирга, жуда кам миқдорда металл аралашмалари бор. Енгил парафинли нафта турлари этилен крекинги учун энг самарали хом ашё ҳисобланади.
Этилен эса нефт-кимё саноатининг асосий ташкил этувчи элементларидан биридир; у полиэтилен, полистирол ва ҳоказалар каби турли пластмасса турларини ишлаб чиқариш учун бошланғич ҳом ашё ҳисобланади.
Одатда парафин GTL нафтаси таркибининг 98% ташкил этади, бу парафин миқдори 65-75% ташкил этувчи стандарт таснифли оддий нафта кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир. GTL нафтасининг яна бир устун жиҳати крекинг жараёнида печь қувурларининг коксланиш коэффициентининг пастлигидир.
Шубҳасиз тозароқGTL маҳсулотлари яхшироқ техник тавсифларни намойиш этади ва атмосфера ҳавосига камроқ миқдорда отқинлар чиқаради. |
|