decorativeCeiling.jpg

unionJackFlag.png

English

russianFlag.png

Russian



Бизнинг бренд

 

«OLTIN YO’L GTL» бренди яратилишидан мақсад ушбу лойиҳа GTL соҳаси ва глобал энергетика миқёсида ўзига ҳослигини касб этишдан ҳамда лойиҳани унинг иштирокчилари ўзаро манфаатлари йўлида илгари суришдан иборат. Ўзига хосликни касб этиш ва илгари суриш лойиҳа муҳим ва муваффақиятлигига бўлган ишончнинг ёрқин изҳоридир.

 

Бренд яратилишида икки аниқ тамойил назарда тутилган. Биринчидан, «OLTIN YO’L GTL» Ўзбекистон энергетика тармоғининг етакчи лойиҳасидир. Иккинчидан, лойиҳада экологик тоза ва юқори қийматли ёқилғи ишлаб чиқариш учун дунёнинг энг илғор технологиялари қўлланилмоқда.

 

Лойиҳага «OLTIN YO’L» номи берилган экан, у экологик тоза ва барқарор энергетика келажаги сари Ўзбекистоннинг олтин йўли бўлади. Логотип график белгиси мўйқаламда тортилган бўёқ шаклида яратилганлиги суюқлик ва газга ишорадир. Кўк ва яшил ранглар Ўзбекистон байроғига тақлид бўлиши билан бир қаторда кўм-кўк осмон ва яшил заминни билдиради. Ўртадаги жўшқин олға ҳаракат шаклидаги олтин ранг эса узлуксиз ривожланиш ва узоқни кўзлайдиган тафаккурдан далолат бериб, лойиҳанинг олтин йўлини ифодалайди.

 

Берилган ном ва қўлланилган ранглар гаммаси лойиҳа мамлакат, минтақа ва маданиятга боғлиқлигидан дарак беради.

 

Фотогалерея

Рекордчи 

World class. On Time. Safely.

 

22 июлдан 23 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг жанубида, Шўртан туманида нур таратувчи диодлар  (светодиод) ёрдамида энг катта тасвирни яратиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди. Тасвир тахминан 750 000 м2 майдонда яратилди ва унда 1 012 840 нур таратувчи диод (светодиод) чироқлари ишлатилди, бу билан 2010 йилда Голландияда ўрнатилган ва 50 010 нур таратувчи диод светодиод чироқлар ёрдамида яратилган олдинги рекорд ортда қолди.

 

Нурли тасвир «OLTIN YO'L GTL» компаниясига ном бериш маросими доирасида лойиҳа кўламини яққол тасаввур қилиш мақсадида яратилди. Ушбу ғоя 3 июль куни пайдо бўлган бўлса, лойиҳа тўлалигича тахминан атиги уч ҳафта ичида амалга оширилди.

 

Лойиҳа гуруҳи қуйидагилардан иборат эди: «OLTIN YO'L GTL», чироқларни тақдим этган ва ўрнатган Тошкент шаҳар ёритиш корхонаси (TOShShAHARNUR) ва GTL рекламасини ташкил этиш ва бошқаришда катта тажрибага эга бўлган, жумладан, Брайан Хабана билан гепард ўртасидаги пойгани ва «GTL Challenge» тадбирини уюштирган, «Malwell Corporate Projects» компанияси.

 

Нурли тасвирини яратишга олти кун кетди, йигирма тўрт километр узунликдаги ёритиш симлари ва ўн тўрт километр узунликдаги кучланиш симлари керак бўлди. Шунингдек, учта генератордан, темир йўл станциясидан ва Шўртан газ-кимё мажмуасидан (ШГКМ) етказиб берилган 302 кВт қувватли электр энергияси талаб этилди. ШГКМ, шунингдек, бебаҳо ёрдам ва ушбу рекорд ўрнатиш бўйича уриниш учун маслаҳатларини берди.

 

Гуруҳ майдончада ҳарорат 40˚C дан ва шамол тезлиги 35 км/с дан ортиқ бўлган шароитда ишлади. Оғир табиий шароит, кўплаб заҳарли илонлар ва кўп сонли кучланиш остидаги электр узатиш линияларининг мавжудлигига қарамасдан, рекордни ўрнатиш бўйича уруниш бирор бахтсиз ҳодисасиз муваффақиятли якунига етказилди.   

 

Рекорд бўйича талаблар 

 

Уринишга расмий гувоҳ бўлиш каби стандарт талаблардан ташқари, ҳар бир Гиннесс жаҳон рекорди учун бажарилиши шарт бўлган бир гуруҳ махсус талаблар ҳам бор.  

  1. Барча нур таратувчи (светодиод) чироқлар бир вақтнинг ўзида камида беш сония мобайнида ёқилган ҳолда туришлари лозим. Агар бу шарт бажарилмаса, уриниш муваффақиятсиз чиққан деб ҳисобланади. Икки нафар тажрибали хронометрчи (масалан, маҳаллий спорт клубидан) уриниш давом этиши вақтини 0,01 сония аниқликкача бўлган секундомерлар ёрдамида қайд қилиши лозим.
  2. Тасвир маълум даражагача таниб бўладиган ҳолда бўлиши лозим.  
  3. Ишлатилган нур таратувчи (светодиод) чироқлар сотувда мавжуд бўлиши лозим.
  4. Нур таратувчи (светодиод) чироқлар танланган юзага ёқилишидан аввал ишончли тарзда ўрнатилган бўлиши лозим.
  5. Агар барча нур таратувчи (светодиод) чироқлар бир вақтнинг ўзида ёнмаса, рекорд ўрнатилган деб ҳисобланмайди.
  6. Икки бетараф гувоҳ ишлатиладиган нур таратувчи (светодиод) чироқларни ёқилишидан аввал уларни санаб чиқишлари лозим.

 

Дунё рекорди – Статистика

 

САНА

2012 йил 22 июль

РЕКОРД ЎРНАТИЛГАН ЖОЙ

Шўртан, Ўзбекистон

НУР ТАРАТУВЧИ (СВЕТОДИОД) ЧИРОҚЛАР СОНИ 

1 012 840

ЁРИТИШ СИМЛАРИНИНГ УЗУНЛИГИ 

23,95 километр

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТ СИМЛАРИНИНГ УЗУНЛИГИ

14,09 километр

ТАЛАБ ЭТИЛГАН ҚУВВАТ 

302 киловатт

НУРЛИ ТАСВИРНИНГ ЮЗАСИ 

750 000 м2