Хавфсизлик техникаси, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, хавфлар ва сифатни назорат қилиш (SHERQ) сиёсати
«OLTIN YO’L GTL»нинг SHERQ сиёсати атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъул бўлган тарзда ҳамда инсон ҳаёти учун хавф туғдирмайдиган барқарор бизнесни ташкил қилишдан иборат.
Биз ўз зиммамизга қуйидаги мажбуриятларни оламиз:
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барча ходим ва пудратчиларимиз ҳамда фаолиятимиз таъсир кўрасатаётган аҳоли саломатлиги ва техник хавфсизлигини таъминлаш.
- Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган хавфларни бошқариш фаолиятимизда илғор амалиёт стандартлари қўллаш орқали амалга ошириш ҳамда расмий, текшириладиган Хавфсизлик техникаси, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, хавфлар ва сифатни назорат қилиш бошқарув тизимини жорий қилиш.
- Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳит муҳофазаси ва сифат соҳасидаги кўрсатгичларни мунтазам такомиллаш ва бошқариш.
- Барча қўлланиладиган қонун ва келишилган илғор амалиёт талабларига риоя қилиш.
- Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳит муҳофазаси ва хавфлар билан боғлиқ тегишли масалалар бўйича манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
- Фаолият ва маҳсулотларимиз билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш мақсадида тадбиқ этилган тегишли ҳаракат режаларига эга бўлиш.
- Барча ходим ва пудратчиларимизни меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳит муҳофазаси ва сифат назорати масалалари юзасидан хабардор қилиш ва ўқитиш, ҳамда мазкур талабларга риоя қилишни таъминлаш.
- Мазкур сиёсатни амалга ошириш учун керакли манбаларни таъминлаш.
Мазкур сиёсат биз фаолият кўрсатаётган ҳамма соҳаларда қўлланилади.
Биз, «OLTIN YO’L GTL» ҳодимлари, ушбу SHERQ сиёсатга мувофиқ тарзда яшашга розимиз.
Ҳисобот ва маълумотлар
Мазкур фаолият тури юзасидан ҳисобот ва/ёки маълумот олиш учун "Боғланиш" саҳифасидан фойдаланинг.