unionJackFlag.png

English

russianFlag.png

Russian



«OLTIN YO’L GTL» компаниясининг тарихи

 

Энергия ташувчилардан фойдаланиш имконияти ривожланиш ва фаровонлик келтиради. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга экологик тоза ва барқарор энергия ташувчилар билан келажакка бошловчи олтин йўлга тушиб олишга ҳамда ривожланишни рағбатлантиришга ёрдам беради.

 

Ўзбекистоннинг табиий газидан фойдаланиб «OLTIN YO’L GTL» компанияси дунёдаги энг экологик тоза ва замонавий ёқилғилардан баъзиларини ишлаб чиқаради, бу эса атмосферага чиқариладиган отқинлар миқдорини камайтиришга, шунингдек Ўзбекистоннинг ҳозир ҳам яхши таассурот қолдирувчи энергетика саноатига дунёдаги энг илғор технологиялардан бирини жорий қилишга имкон беради.

 

Жанубий Африка Республикасининг «Sasol» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекнефтегаз» МХК дунёнинг бугунги энергетика соҳасидаги энг нуфузли лойиҳалардан бирини амалга оширмоқда. «OLTIN YO’L GTL» компанияси ёқилғилар техник таснифига янги стандартларни киритиб, Ўзбекистонда мавжуд истиқболли имкониятларни намойиш қилади.

 

OYGTL_logo_1.jpg

Таъсисчи

 

«Ўзбекнефтегаз» МХК 

Вертикал интеграллашган уч даражали холдинг компанияси. Унинг таркибига 6 та акциадорлик компаниялари ҳамда 200 тадан ортиқ корхоналар киради. Улар томонидан барча турдаги нефтегаз операциялари амалга оширилади. 

www.ung.uz 

 

 

Ягона лицензиар

 

«Sasol» компанияси 

Синтетик ёқилғиларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда танилган етакчи компанияси ва GTL технологиясини тижоратлаштириш асосчисидир. «Sasol» компанияси GTL лойиҳаларини дунё даражасида икки қитъада амалга оширган.

www.sasol.com

Қадриятларимиз

 

Бир жамоа: Биз ўзаро ҳурмат, садоқат, ҳамкорлик, очиқ мулоқот ва ҳалоллик орқали умумий мақсадларга эришиш учун ишлаётган бир жамоа бўлишга интиламиз

 

SHERQ (хавфсизлик техникаси, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, хавфлар ва сифатни назорат қилиш) сиёсати: Биз халқаро сифат стандартларига эришиш мақсадида барча хавфларни имкон қадар камайтириш орқали хавфсиз, соғлом, атроф-муҳит учун зарарсиз бўлган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бизнесини амалга ошириш ва ривожлантириш сари интиламиз

 

Натижага йўналтирилганлик: Ташкилий мақсадларга эришишда мижозларимиз ва манфаатдор томонлар кутган натижалардан юқорироқ натижаларга эришиш учун мукаммалликка ва юқори касб маҳорати сари интиламиз

 

Ҳалоллик: Ўз фаолиятимизни адолат, тўғрилик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга оширамиз

 

Қадриятларга йўналтирилганлик: Ўзаро ва ташқи манфаатдор томонлар билан стратегик жиҳатдан муҳим ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўямиз ва олиб борамиз

 

«OLTIN YO’L GTL» компанияси шаклланишининг бугунги кунга қадар бўлган асосий босқичлари:

 

  • 2009 йил август ойи - FEED 1 фазасининг бошланиши (дастлабки лойиҳалаштириш)
  • 2009 йил октябрь ойи - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди
  • 2009 йил декабрь ойи - «Uzbekistan GTL» МЧЖ ташкил этилди
  • 2011 йил сентябрь ойи - Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослаши тасдиқланди
  • 2011 йил сентябрь ойи - Лойиҳа бўйича бир қатор шартномалар имзоланди
  • 2011 йил сентябрь ойи - Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи Қарори қабул қилинди
  • 2011 йил октябрь ойи - FEED 1 фазаси якунланиб, FEED 2 фазасининг бошланди (асосий лойиҳалаш)
  • 2012 йил июль ойи - Лойиҳага «OLTIN YO'L GTL» номи берилди
  • 2012 йил июль ойи - Дунё рекорди ўрнатилди
  • 2013 йил май ойи - Янги корпоратив бош офис барпо этилди
  • 2013 йил декабрь ойи - «ЕРС» шартномасига қўл қўйилди
  • 2014 йил январь ойи - Қурилиш майдонида қурилишга тайёрлаш ишлари бошланиши
  • 2015 йил сентябрь ойи - Қурилиш майдонида қурилишга тайёрлаш ишлари якунланди
  • 2016 йил ноябрь ойи - FEED 2 фазаси якунланиб, Асосий ишларни бошлаш тўғрисида хабар берилди
  • 2016 йил декабрь ойи - Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши тасдиқланди
  • 2016 йил декабрь ойи - Ўзбекистон Республикаси Президентининг учинчи Қарори қабул қилинди