An Uzbekneftegaz, Sasol and Petronas joint venture

unionJackFlag.png

English

russianFlag.png

Russian



“Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти

олий таълим муассасаларининг талабаларига стипендиялар

тайинлаш мақсадида танлов эълон қилади

 

1. Танловнинг мақсади:

 

- Талабаларни муносиб моддий ва ижтимоий жихатдан қўллаб қувватлаш;

- "Uzbekistan GTL" МЧЖ (кейинги ўринларда Компания) ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро хамкорликни янада мустахкамлаш;

 - Истиқболли ёш мутахассисларни Компаниянинг бўлажак ходимлари сифатида жалб қилиш.


2. Танловда кимлар қатнаша олади:

 

Компаниянинг стипендияси танловида иштирок этиш учун хужжат топширилаётган вақтда 30 ёшдан ошмаган, олий таълим муассасаларининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган йўналишларига яқин мутахассисликлар бўйича бакалавриатуранинг кундузги 3-4 курсида, ҳамда магистратура босқичида кундузги таълим йўналишида тахсил олаётган талабаларга танлов асосида тайинланади:

 

 

Бакалавриат

Магистратура

Таълим йўналиши

номи

Таълим коди

Таълим йўналиши

номи

Таълим коди

1.

Технологик жараёнлар, автоматизация ва бошқарув

5311000

1.

Органик моддалар уимёвий технологияси

5А320402

2.

Технологик машина ва жиҳозлар

5320300

2.

Юқори молекулали моддалар кимёвий технологияси

5А320405

3.

Кимёвий технология

5320400

3.

Кимёвий жараёнлар аппаратлари

5А320407

4.

Биотехнология

5320500

4.

Биотехнология

5А320501

5.

Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси

5321300

5.

Нефт ва газ кимёвий технологияси ва уларни қайти ишлаш

5А321302

6.

Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш

5630100

6.

Атроф мухитни мухофаза қилиш

5А630101

7.

Нефт ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш

5311900

7.

Нефт ва газ конлари машина ва жихозларидан фойдаланиш

5А311902

8.

Энергетика

5310100

8.

Саноат иссиқлик энергетикаси

5А310104

9.

Электроэнергетика

5310200

9.

Электр таъминоти

5А310201

10.

Кимё

5140500

10.

Кимё

5А140501

11.

Нефт ва газ кимёси

5141300

11.

Кимё, нефт ва газ технологияси

5А140503

12.

Ташкилот ва муассасалар иқтисодиёти

5230100

12.

Нефт ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва аппаратлари

5А321303

13.

Метрология, стандартизация махсулот сифати менеджменти

5310900

 

 

 

 

 

Мутахассислиги ушбу жадвалда кўрсатилмаган аммо қатнашиш истагини билдирган талабалар хам рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатдан ўтган талабаларнинг иштирок этиш тўғрисидаги электрон аризаси ва мотивацион хати бахоланади ва иккинчи босқичга Комиссиянинг ижобий хулосасига кўра таклиф этилиши мумкин.

 

3. Зарур хужжатлар:

 

Танловда иштирок этиш учун номзодлар ушбу илова орқали иштирокчи аризасини тўлдиради ва кўзланган мақсадларини акс эттирувчи мотивацион хат ёзиб қолдиради. Комиссия томонидан рўйхатдан ўтган талабаларнинг электрон аризаси кўриб чиқилади ва бахоланади.

  

4. Танловда ғолибларнинг аниқланиш тартиби:

 

Танлов ғолибларини аниқлаш 3 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич тўлдирилган иштирокчи аризаси Комиссия томонидан бахоланади ва муваффақиятли ўтган талабалар иккинчи босқичга таклиф этилади. Бахолашда номзоднинг ушбу танлов шартларига нечоғлик мослиги ва мотивацион хатнинг мазмуни ва ёзилиши бахоланади. Иккинчи босқич тест кўринишида ўтказилади. Тест саволлари номзоднинг тахсил олаётган йўналишига мос равишда мактаб, колледж ва олийгох ўқув дастурида мавжуд базавий қийинликдаги саволлардан иборат бўлади. Тестдан мувофаққиятли ўтган номзодлар кейинги босқич, оғзаки савол-жавоб шаклида ўтувчи суҳбатга таклиф қилинади. Ушбу суҳбатдан ижобий натижа билан ўтган талабаларга стипендия тайинланади.

 

1 босқич - 15 сентябрдан 15 октябргача электрон тарзда хужжатлар қабул қилинади ва бахоланади, муваффақиятли ўтганлар иккинчи босқичга таклиф этилади.

 

 

2 босқич - 16 октябрдан 23 октябргача иштирокчилардан тест синовлари олинади ва натижаси 30 октябргача эълон қилинади.

 

 

3 босқич – 1 ноябрдан 15 ноябргача ўтказилади ва натижаси бўйича 25 ноябргача

 

Компания расмий сайтида маълумот берилади.

 

Стипендия дастури ғолибларига 1 декабрдан бошлаб стипендия тўлаш бошланади.

 

5. Ғолибларни аниқлашда ҳисобга олинувчи мезонлар:

 

- Мутахассислик бўйича етарли билим;

- Хорижий тилларни билиш даражаси;

- Янгиликка интилувчанлиги;

-Ўқиш мобайнида эришган ютуқлари. 

 

6. Танлов натижаси қандай билиб олинади:

 

Хар босқич сўнгида иштирокчиларнинг кўрсатган натижалари бўйича маълумотлар электрон почта, телефон орқали оғзаки ёки ёзма тарзда хабар берилади. Ушбу маълумот фақатгина кейинги босқичга ўтган талабаларгагина берилиши мумкин.

 

 7. Стипендия миқдори ва уни ғолибларга тақдим этиш тартиби:

 

Стипендия республика ҳудудида ўрнатилган энг кам иш хақининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Танлов ғолиблари номига банк пластик карталари очилади ва бир ўқув йили мобайнида хар ойнинг 15 санаси кеч бўлмаган муддатда стипендия бериб борилади.

 

8. Танлов ғолиблари яна қандай имкониятларга эга бўлади?

 

Танлов ғолиблари Компаниянинг кадрлар заҳирасига қабул қилинади ва ўқишни тамомлагандан сўнг, ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиниши мумкин. Шунингдек талабалик даврида ўқишдан бўш пайтлари Компаниянинг офисларида стажировка ўташ ёки завод худудида ишлаб чиқариш амалиёти қатнашиш имкониятларига эга бўладилар.

 

9. Танлов хақида маълумотларни қаердан олишим мумкин?

 

Танловнинг ўтказилиш санаси ва жойи хақида иштирокчиларга мобил телефони орқали смс хабари ёки қўнғироқ қилинади. Танлов талабаларнинг ўқув жойига караб, Тошкент ва Қарши шахарларида ташкил этилади. Танлов хақида маълумотларни oltinyolgtl.com сайти, +99871 202-40-80 рақами орқали ёки Компаниянинг офисларидан олиш мумкин.

 

Рўйхат ўтиш иловани босинг ва жадвални тўлидирингилова